АҚШда "шатдаун" содир бўлди
10:06 01.10.2025 (янгиланди: 10:08 01.10.2025)
© Sputnik / Алексей АгарышевЗдание Конгресса США на Капитолийском холме в Вашингтоне.

© Sputnik / Алексей Агарышев
Oбуна бўлиш
Республикачилар ва демократлар давлат бюджети ҳақида келиша олмагани туфайли Қўшма Штатларда ҳукумат фаолияти тўхтатилди.
ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. АҚШда Конгресс ҳукумат бюджетини тасдиқлай олмагани туфайли 1 октябрдан бошланадиган янги молиявий йил тасдиқланмаган бюджет билан бошланди.
Яъни бугундан бошлаб федерал ҳукумат ишчилари маош олмайди ва уларнинг аксарияти ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлади. Фақат АҚШ қуролли кучлари ва федерал ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тўлиқ қувват билан хизмат қилишда давом этади.
АҚШ президенти Доналд Трамп аввалроқ ҳукуматнинг ёпилиши кўп сонли ходимларни ва маошларни қисқартириш учун фойдаланиши мумкинлигини айтган эди. У демократларни бюджет бузилишида айблади ва мавжуд вазиятдан республикачиларга ёқмайдиган дастурларни йўқ қилиш учун фойдаланишга ваъда берди.
Трамп бюджетни тасдиқлашга республикачилар ва демократлар келиша олмаган мавзулар орасида чегарани очиқ очиқ қолдириш, ҳужжатсиз мигрантлар учун соғлиқни сақлаш харажатларини қоплаш, жинсини ўзгартиришни тарғиб қилиш, ва бошқаларни келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Трампнинг биринчи президентлик даврида ҳам "шатдаун" содир бўлган ва у 35 кун давом этган эди. Бу вақт ичида 420 000 киши олдиндан огоҳлантирган ҳолда ўз вазифасини бажаришга киришган, 380 000 киши эса маошсиз ишдан бўшатилган эди.
Шунингдек олдинги "шатдаун" вақтида ҳужжатлар алмашинуви секинлашган, транспорт ходимларининг етишмаслиги туфайли кечикишлар содир бўлган, истироҳат боғларида ахлат тоғлари тўпланиб қолган, давлат музейлари ёпилган эди. Демократлар бу даврдан маошидан айрилган амалдорларга озиқ-овқат пакетларини тарқатиб, сайловолди ташвиқот учун фойдаланган эди.