Тоза ҳаво: автотранспорт текширувларида қонунбузар ҳайдовчиларга чора кўрилмоқда

© Пресс-служба Министерства Экологии, охраны окружающей среды и изменения климатаВ Ташкенте проходит второй этап месячника "Чистый воздух"
В Ташкенте проходит второй этап месячника Чистый воздух - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2025
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрида “Тоза ҳаво” ойлигининг 2-босқичи доирасида 26,9 мингдан зиёд автомашина текширилиб, улардан 367 таси меъёрдан ортиқ зарарли моддалар чиқараётгани аниқланди.
ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Тошкент шаҳрида “Тоза ҳаво” ойлигининг иккинчи босқичи доирасида 26 900 та автотранспорт воситаси текширувдан ўтказилди.
Тадбир Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ва Ички ишлар бош бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Текширув давомида Тошкент шаҳрида 367 та транспорт воситаси атмосферага меъёрдан ортиқ зарарли моддалар чиқараётгани аниқланди.

“Автомобиль газ чиқиндиларидаги ифлос моддалар давлат стандартлари меъёрларини қўпол бузган ҳайдовчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик кодексига мувофиқ чоралар кўрилмоқда”, — дейилади маълумотда.

Пойтахтда “Тоза ҳаво” ойлигининг 2-босқичи 10 октябргача давом этади.
Маълумот учун, "Тоза ҳаво" ойлиги Ўзбекистоннинг "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунлари ижросини таъминлаш, фойдаланишда бўлган автотранспорт воситаларининг экологик ҳолати юзасидан давлат экологик назорати олиб бориш мақсадида республика миқёсида доимий тарзда ўтказиб келинмоқда.
Тошкентда машиналарнинг зарарлилиги қандай текширилади? - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2023
Автомобиллар чиқинди газларининг заҳарлилик даражаси қандай текширилмоқда — видео
Янгиликлар лентаси
0