Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича янги фармон қабул қилинди - тафсилотлар

© iStock / AndreyPopovФинансовый контроль бюджетных средств
Финансовый контроль бюджетных средств - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2025
Oбуна бўлиш
Фармон мақсади — 2026–2027 йилларда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ орқали 4 триллион сўмлик молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиб, 5 мингта лойиҳани амалга ошириш.
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. “Тадбиркорлик субъектларини янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони (ПФ–176-сон, 26.09.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 ноябрдан "Тадбиркорликни ривожлантириш компания"си томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги инструментлар жорий этилади:
тадбиркорларни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларига банклар орқали 10 миллиард сўмгача кредитлар ажратиш учун ресурс жойлаштириш;
кичик бизнеснинг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва “яшил иқтисодиёт” йўналишидаги микролойиҳаларига 500 миллион сўмгача кредитлар қуйидаги шартларда қайта молиялаштирилади:
ажратилган кредитнинг фоиз ставкасини 6 фоизгача, бироқ Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкагача камайтириш;
камида 1 йил фаолият юритган ва 2 нафар ходими бўлган ҳамда 5 та ва ундан ортиқ янги иш ўринларини яратадиган лойиҳаларга тақдим этиш.
Шунингдек, 2025 йил 1 декабрдан компания томонидан қўшимча равишда кафолат ёки кафиллик қуйидаги шартларда тақдим этилиши белгиланди, жумладан:
- йирик тадбиркорларга 10 миллиард сўмгача, бироқ кредит, лизинг, банк кафолати ва аккредитивларнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
- ўрта ва йирик тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва “яшил” иқтисодиёт йўналишидаги йирик лойиҳаларига уларнинг айланмасидан келиб чиқиб, 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлган миқдорда;
- аввал кафилликдан ижобий фойдаланган ва яхши кредит тарихига эга бўлган тадбиркорларга амалда белгиланган кафиллик миқдорини 1,5 бараваргача оширган ҳолда.
2026 йилдан олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда рўйхатдан ўтган кичик ва ўрта тадбиркорларга ажратилган кредитларнинг мос равишда 1,5 миллиард сўмгача ва 5 миллиард сўмгача бўлган қисмини Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкасигача қайта молиялаштириш орқали компенсация тақдим этилади.
Бунда Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзолари тадбиркорларда банд бўлган ходимларнинг камида:
-️ 5 нафарини ташкил қилганда – 2 фоизгача;
-️ 10 нафарини ташкил қилганда – 4 фоизгача;
-️ 20 нафарини ташкил қилганда – 6 фоизгача миқдорда қайта молиялаштирилади.
Аукцион  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2025
Ёшлар учун олис ва чўл ҳудудларда ер участкалари “1 сўм”дан аукционга чиқарилади
Янгиликлар лентаси
0