https://sputniknews.uz/20250929/china-kyrgyzstan-uzbekistan-andijan-logistika-markaz-52326962.html
Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли: Андижонда логистика маркази қурилиши мумкин
Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли: Андижонда логистика маркази қурилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Андижонда Хитой делегацияси иштирокида логистика маркази қурилиши муҳокама қилинди. Лойиҳа минтақавий транспорт ҳамкорлигини кучайтиради.
2025-09-29T09:23+0500
2025-09-29T09:23+0500
2025-09-29T09:59+0500
темир йўл
жамият
қурилиш
андижон вилояти
лойиҳа
ҳамкорлик
бир камар бир йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/1d/52326706_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_c2daf2863d64182579f9d85b5a10efc4.jpg
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Андижон вилоятида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли лойиҳаси доирасида янги логистика маркази қурилиши бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Андижон вилояти хокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Шунингдек, меҳмонлар Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда Бобур музейида бўлиб, ҳудуднинг тарихий ва маданий мероси билан танишишди. Ушбу ҳамкорликдаги янги лойиҳалар минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлаш, Марказий Осиё давлатларининг транспорт коридорларини диверсификация қилиш ҳамда минтақанинг халқаро транспорт-транзит маркази сифатида рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.Маълумот учун: "China Railway Group Limited" - Хитойнинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири. Темир йўллар, метро линиялари, автомобиль магистраллари, кўприклар, туннеллар, вокзаллар, аэропортлар ва бошқа объектларини лойиҳалаштириш ва қуришга ихтисослашган. Хитой ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланаётган "Бир камар ва бир йўл" ва "Янги Ипак йўли" халқаро лойиҳаларининг фаол иштирокчиси.
https://sputniknews.uz/20250910/tashkent-china-lanzhou-konteyner-poezd-51865128.html
андижон вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/1d/52326706_172:0:1268:822_1920x0_80_0_0_9cf398b7a34d1aee729935475eaac239.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
андижон логистика маркази, хитой қирғизистон ўзбекистон темир йўли, china railway group, ван лисин, транспорт коридорлари, марказий осиё транзит, бир камар бир йўл, янги ипак йўли, темир йўл лойиҳаси, андижон темир йўл вокзали, халқаро транспорт маркази, хитой делегацияси андижон
андижон логистика маркази, хитой қирғизистон ўзбекистон темир йўли, china railway group, ван лисин, транспорт коридорлари, марказий осиё транзит, бир камар бир йўл, янги ипак йўли, темир йўл лойиҳаси, андижон темир йўл вокзали, халқаро транспорт маркази, хитой делегацияси андижон
Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли: Андижонда логистика маркази қурилиши мумкин
09:23 29.09.2025 (янгиланди: 09:59 29.09.2025) China State Railway Group билан Андижонда логистика маркази қуриш бўйича музокаралар ўтказилди. Лойиҳа халқаро транзит салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Андижон вилоятида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли лойиҳаси доирасида янги логистика маркази қурилиши бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Андижон вилояти хокимлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Учрашувда Хитойнинг "China State Railway Group Co., Ltd" давлат компанияси бош директори ўринбосари Ван Лисин бошчилигидаги делегация қатнашди. Меҳмонлар Андижон темир йўл вокзалида тантанали равишда кутиб олинди. Кейин логистика маркази лойиҳаси тақдим этилди ҳамда марказ учун ажратилган ҳудудда бажарилиши зарур ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, меҳмонлар Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда Бобур музейида бўлиб, ҳудуднинг тарихий ва маданий мероси билан танишишди.
Ушбу ҳамкорликдаги янги лойиҳалар минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлаш, Марказий Осиё давлатларининг транспорт коридорларини диверсификация қилиш ҳамда минтақанинг халқаро транспорт-транзит маркази сифатида рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.
Маълумот учун: "China Railway Group Limited" - Хитойнинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири. Темир йўллар, метро линиялари, автомобиль магистраллари, кўприклар, туннеллар, вокзаллар, аэропортлар ва бошқа объектларини лойиҳалаштириш ва қуришга ихтисослашган. Хитой ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланаётган "Бир камар ва бир йўл" ва "Янги Ипак йўли" халқаро лойиҳаларининг фаол иштирокчиси.