Россия темир йўллари Тошкент ўқув муассасаларига жиҳозлар совға қилди

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Энди бўлажак темирйўлчилар китобдан ўқиган билимларини виртуал реаллик орқали синаб кўриш имконига эга бўлди.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. "Россия темир йўллари" (РЖД) Тошкент ўқув муассасаларига жиҳозлар совға қилди.
Ушбу ташаббус Россия темир йўлларининг хорижда гуманитар салоҳиятни ривожлантириш концепцияси доирасида амалга оширилиб у ўрта, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларини моддий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.

"2023 ва 2024 йилларда нафақат Ўзбекистон, балки Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Мўғулистоннинг таълим муассасаларига ўқув ва лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, дарсликлар, электрон ўқув қўлланмалари, жумладан, замонавий виртуал реаллик тизими катта миқдорда етказиб берилди", – деди “Россия темир йўллари” акциядорлик жамиятининг Ўзбекистон Республикасидаги бош вакили Баҳодур Урдашев.

Тошкент шаҳридаги 180-сонли ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабига акустика жиҳозлари ва микшер топширилди. Олдинроқ РЖД ушбу мактабга 10 та интерфаол доска, электрон проектор ва мусиқа асбоб-ускуналари етказиб берилган эди.
Шу куни Тошкент транспорт коллежига ҳам монитор ва аксессуарлари билан жиҳозланган компьютер, мобил интерактив панель, VR гарнитура, махсус ўқув дастурлари топширилди.

Коллежда, шунингдек, Россия темир йўллари совғаси бўлган ўқув ва лаборатория жиҳозлари, ўлчаш асбоблари ва йўл асбоблари тўплами мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0