Президент ҳузурида пахта йиғими ва қишга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

© telegram sputnikuzbekistan / Медиабанкка ўтишШавкат Мирзиёев поручил ускорить уборку хлопка и подготовку к зиме
Шавкат Мирзиёев поручил ускорить уборку хлопка и подготовку к зиме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2025
Oбуна бўлиш
Пахта йиғими, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, “Яшил макон” дастури ҳамда инвестиция ва экспорт бўйича ишларнинг бориши таҳлил қилинди.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ҳудудларда пахта ҳосили йиғими, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва бошқа масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Президент қисқа вақт ичида жойларда фавқулодда штаблар тузиб, ҳосилни сифатли йиғиб олиш, фермерларни ўйлантираётган масалаларни тезкор ҳал этиш, терилган пахта учун ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Мажлисда шунингдек Самарқанд, Сирдарё ва Навоий вилоятларида терим ҳолати қониқарсиз экани Сурхондарё, Хоразм, Фарғона ва Андижон вилоятлари яхши натижа кўрсатаётгани қайд этилди.
Маълумот учун, бу йил Ўзбекистонда 875 минг гектар майдонга чигит экилиб, 3,7 миллион тонна ҳосил учун шартномалар тузилган.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати

Мажлисда қайд этилишига кўра, республика бўйича 640 та мактаб ва боғчадан 125 тасида таъмирлаш ишлари ҳали якунланмаган. 9,8 минг кўп қаватли уйнинг қарийб мингтаси тайёр эмас. Жиззах ва Сурхондарёдаги қозонхоналар таъмири ҳам охиригача етказилмаган.
Президент икки ҳафта ичида бу масалаларни ҳал этиш, нимстанция, электр ва сув тармоқларини мавсумга шай ҳолатга келтириш зарурлигини қайд этди.
Шунингдек, аҳолига омборлардаги 27 минг тонна тарқатилмай қолган кўмирни ҳамда куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга 330 минг тонна суюлтирилган газни тўлиқ етказиб бериш топширилди.
Янгиликлар лентаси
0