Газ қуйиш шохобчаларини онлайн назорат қилувчи тизим ишга туширилди

© Sputnik / Бахром ХатамовАвтозаправочная станция
Автозаправочная станция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2025
Oбуна бўлиш
Энергетика вазирлиги: табиий газдан фойдаланишда хавфсизлик, шаффофлик ва назорат кучайтирилади.
ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Ўзбекистонда автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятини реал вақт режимида кузатиб борувчи “Ugaz” тизими расман ишга туширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, тизим орқали АГТКШлардаги барча жараёнлар онлайн тарзда назорат қилинади ва газ қуйиш жараёнларида қатор қулайликлар яратилади:
қўлда ҳисоб-китоб қилиш зарурияти йўқолади;
ноқонуний ҳолатларнинг олди олинади;
сотилаётган газ ҳажми аниқ қайд этилади;
хизмат кўрсатиш шаффофлиги таъминланади;
фуқароларнинг хавфсизлиги оширилади.
Тизим ҳар бир газ қуйиш шохобчасига кираётган автомобилни автоматик равишда техник кўрикдан ўтган-ўтмаганлигини текширади. Агар техник кўрик муддати тугаган бўлса ёки автомобилда ўрнатилган газ баллони рўйхатдан ўтмаган бўлса — оператор дарҳол огоҳлантирилади. Шунингдек, ёқилғи турининг автомобилга мос эмаслиги ҳолатлари ҳам аниқланиб, реал вақтда хабар берилади. Бу эса АГТКШ, ҳайдовчи ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлашда муҳим восита ҳисобланади.
Тизим қуйидаги ташкилотлар билан интеграцияланган:
Ички ишлар вазирлиги
Давлат солиқ қўмитаси
Энергоназорат платформаси
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ
Электрон ҳукумат тизимлари
OneID идентификация тизими
Бундан ташқари, ҳар бир газ тўлдириш колонкаси ва ходимлар фаолияти ҳам онлайн назорат қилиниб, хизмат сифати оширилиши ҳам айтилмоқда.
АЁҚШ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2023
“Заправка”лардан 6,1 млн литр сифатсиз нефть маҳсулотлари топилди
Янгиликлар лентаси
0