Тошкент Марказий Осиё бадминтон чемпионатини қандай кутиб олди

Oбуна бўлиш
Турнирда 7 та мамлакатдан – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Мўғулистон ва Эрондан – жами 97 нафар спортчи иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистон пойтахтида бадминтон бўйича ёшлар орасидаги Марказий Осиё чемпионати якунига етди.
Ўзбекистон бадминтон федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада 7 та мамлакат — Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Мўғулистон ва Эрондан -жами 97 нафар спортчи иштирок этди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 27 нафар спортчи — 14 нафар эркак ва 13 нафар аёл қатнашди. Спортчилар жамоавий, яккалик, жуфтлик ва аралаш йўналиш мусобақаларда қатнашди.
“Одатда ушбу турнир икки тоифада (15 ва 17 ёш) ўтказилар эди, аммо бу йил биз, кўпроқ иштирокчиларни қамраб олиш мақсадида 23 ёшгача бўлган спортчиларни алоҳида тоифага киритишга қарор қилдик”,— деди Осиёда бадминтонни ривожлантириш ижроия қўмитаси аъзоси, Тожикистон бадминтон федерацияси президенти Жўразода Кабир.
Барча турнирлар Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг спорт мажмуасида ўтказилди. Бир ҳафта давомида иштирокчилар ёрқин рекордлар ва унутилмас ҳис-туйғулар билан тўла бўлган ҳаяжонли ўйинларни намойиш этдилар.
Жамоавий мусобақаларда 15 ёшгача ва 23 ёшгача бўлган тоифаларда Ўзбекистонлик спортчилар ғолиб чиқди, 17 ёшгача бўлган тоифада эса Қозоғистон терма жамоаси энг яхши натижа кўрсатди. Эрон терма жамоаси ажойиб ўйин намойиш этиб, учта ёш тоифасида яккалик ҳамда эркаклар ва аёллар жуфтлик баҳсларида олтин медалларни қўлга киритди.
Янгиликлар лентаси
0