https://sputniknews.uz/20250923/karakalpakstan-otm-7225-kvota-52165001.html
Қорақалпоғистон ёшлари учун 8 мингга яқин қўшимча ўрин ажратилди
Қорақалпоғистон ёшлари учун 8 мингга яқин қўшимча ўрин ажратилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон давлат ОТМларига Қорақалпоғистон ёшлари учун 7 925 та қўшимча ўрин ажратилди. Шарт: 56,7 баллдан юқори имтиҳон натижаси
2025-09-23T10:25+0500
2025-09-23T10:25+0500
2025-09-23T11:11+0500
ўзбекистон
таълим
олий таълим муассасалари
квота
контракт
тест синовлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/17/52170952_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_314365dddb231eac4e5593cfb5b83dff.jpg
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Давлат комиссияси баёнига кўра, 2025/2026-ўқув йилида Қорақалпоғистон ёшлари олий таълимга қўшимча 3 та имкониятга эга бўлади.Бунда абитуриентлар талабаликка тавсия этилган олий таълим ташкилоти ва таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этади.Ўтказилган кириш имтиҳонлари натижасига кўра тўплаган баллари кетма-кетлигига риоя қилган ҳолда мақсадли қабул параметрларига тавсия этилади.Бунда:- рўйхатдан ўтиш my.uzbmb.uz сайти орқали амалга оширилади;- рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун 2025 йил 12 октябрга қадар тест синовлари ўтказилади.- натижалар 2025 йил 17 октябрга қадар баллар кетма-кетлиги асосида белгиланиб, расмийлаштириш учун ОТМларга етказилади.15 ноябрга қадар юқоридаги 1- ва 2-имкониятларга мувофиқ мақсадли грант ўринларига қабул қилинганлар билан ОТМни тамомлагандан кейин тегишли ҳудудда 3 йил ишлаб бериш мажбуриятини назарда тутувчи тўрт томонлама шартномалар расмийлаштирилади.
https://sputniknews.uz/20250922/oqish-qoshimcha-imkoniyatlar-52147101.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/17/52170952_179:0:2910:2048_1920x0_80_0_0_784884018745e7f631fd8099acb56ceb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қорақалпоғистон ёшлари, олий таълим 2025, қўшимча ўринлар, грант ва контракт, 7 925 ўрин, 7 225 контракт, 200 грант, 500 мақсадли контракт, давлат отмлари, қабул параметрлари, абитуриентлар, 56,7 балл, имтиҳон натижалари
қорақалпоғистон ёшлари, олий таълим 2025, қўшимча ўринлар, грант ва контракт, 7 925 ўрин, 7 225 контракт, 200 грант, 500 мақсадли контракт, давлат отмлари, қабул параметрлари, абитуриентлар, 56,7 балл, имтиҳон натижалари
Қорақалпоғистон ёшлари учун 8 мингга яқин қўшимча ўрин ажратилди
10:25 23.09.2025 (янгиланди: 11:11 23.09.2025) ОТМларда ажратилган ўринлар орасида 7225та тўлов контракт ва700та бюждет ўринлари бор.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Давлат комиссияси баёнига кўра, 2025/2026-ўқув йилида Қорақалпоғистон ёшлари олий таълимга қўшимча 3 та имкониятга эга бўлади.
1-имконият. 2025 йил 24–30 сентябрь кунлари кириш имтиҳонларида 68 балл ва ундан юқори натижа кўрсатиб, давлат олигоҳларининг кундузги таълим шаклига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар 500 та мақсадли қабул параметрлари учун рўйхатдан ўтади.
Бунда абитуриентлар талабаликка тавсия этилган олий таълим ташкилоти ва таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этади.
Ўтказилган кириш имтиҳонлари натижасига кўра тўплаган баллари кетма-кетлигига риоя қилган ҳолда мақсадли қабул параметрларига тавсия этилади.
2-имконият. 29 сентябрдан 6 октябрга қадар муайян хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ёшлар учун 200 та мақсадли қабул параметрларида абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.
- рўйхатдан ўтиш my.uzbmb.uz сайти орқали амалга оширилади;
- рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун 2025 йил 12 октябрга қадар тест синовлари ўтказилади.
- натижалар 2025 йил 17 октябрга қадар баллар кетма-кетлиги асосида белгиланиб, расмийлаштириш учун ОТМларга етказилади.
15 ноябрга қадар юқоридаги 1- ва 2-имкониятларга мувофиқ мақсадли грант ўринларига қабул қилинганлар билан ОТМни тамомлагандан кейин тегишли ҳудудда 3 йил ишлаб бериш мажбуриятини назарда тутувчи тўрт томонлама шартномалар расмийлаштирилади.
3-имконият: Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши мурожаатига асосан, давлат олийгоҳларига 7 225 та қўшимча контракт ўринлари тасдиқланди. Бу ўринлар кириш имтиҳонларида 56,7 балл ва ундан юқори тўплаган, лекин талабаликка тавсия этилмаган битирувчилар учун ажратилган.