Стратегик барқарорлик: Путиннинг Хавфсизлик кенгашидаги асосий баёнотлари

© Sputnik / POOL
/ Oбуна бўлиш
Россия Стратегик ҳужумкор қуроллар тўғрисидаги шартнома (ДСНВ) бўйича чекловларга шартнома муддати тугагандан кейин ҳам бир йил ичида амал қилишга тайёр.
ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан стратегик барқарорликни муҳокама қилди ва Россия Стратегик ҳужумкор қуроллар тўғрисидаги шартнома (ДСНВ) бўйича чекловларга шартнома муддати тугагандан кейин ҳам бир йил ичида амал қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Асосий баёнотлар
Россия 2026 йил 5 февралдан кейин бир йил ичида Стратегик ҳужумкор қуроллар тўғрисидаги шартномага мувофиқ чекловларга амалга қилишга тайёр.
Шартномага мувофиқ чекловларга амал қилиш қадамлари натижа келтиради, агар АҚШ ҳам ўзаро ижобий жавоб берса.
Бу шартнома меросидан тўлиқ воз кечиш хато бўлган бўларди.
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб қайтаришга тайёр ва ўзининг миллий тийиб туриш кучлари ишончлилига амин.
Масалаларни ҳамиша сиёсий-дипломатик йўллар билан ҳал қилиш афзалроқ.
Дунёда стратегик барқарорлик таназзулга юз тутишда давом этмоқда.
Мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш режалари дунёдаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда қурилади, тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилмоқда.
Россия-Америка муносабатлари тизими қуролларни назорат қилиш соҳасида барбод бўлганди.
Ғарбнинг вайронкор ҳаракатлари натижасида давлатлар ўртасида ядровий қурол билан мулоқот қилиш асослари сезиларли даражада бузилди.
Россия қуролларни назорат қилиш тизимини демонтаж қилиш хавфини доимий равишда таъкидлаган.
Россиянинг стратегик хавфсизлик соҳасидаги ғоялари аниқ жавоб олмади.
Россия қуролланиш пойгасини бошлашдан манфаатдор эмас.
Августда Путин иккита тезкор йиғилиш ўтказди – 8 ва 29 август кунлари. Биринчисида хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ минтақавий сиёсат масалалари иккинчисида МДҲ мамлакатлари билан ишлаш муҳокама қилинди.
