https://sputniknews.uz/20250919/qoqon-xalqaro-hunarmandchilik-festivali-52088827.html
Қўқонда III Халқаро ҳунармандчилик фестивали қандай ўтмоқда?
Қўқонда III Халқаро ҳунармандчилик фестивали қандай ўтмоқда?
Sputnik Ўзбекистон
Қўқон шаҳрида III Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди Sputnik мухбири.Фестивалда Фарғона ҳунармандлари билан бир қаторда Россия, Беларусь, МДҲ ва бошқа давлатлардан ҳам ҳунармандлар ўз коллекциялари билан қатнашмоқда.
2025-09-19T16:12+0500
2025-09-19T16:12+0500
2025-09-19T16:12+0500
видео
маданият
қўқон
ҳунармандлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/13/52088242_0:114:1280:834_1920x0_80_0_0_82e105ecc43bf0a884082ff54bea5fcd.jpg
ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида III Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди Sputnik мухбири.Фестивалда Фарғона ҳунармандлари билан бир қаторда Россия, Беларусь, МДҲ ва бошқа давлатлардан ҳам ҳунармандлар ўз коллекциялари билан қатнашмоқда.Фестивал Ўзбекистон президентининг "Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида"ги ҳамда "Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тўғрисида" қарорлари асосида ташкил этиляпти.Унда дунёнинг 70 давлатидан 278 нафар хорижий меҳмон қатнашиши режалаштирилган.Фестивал доирасида бир қатор тадбирлар, фестивал иштирокчиларининг тантанали юришлари, маҳаллий ва хорижий ҳунармандларнинг маҳсулотлари кўргазма-савдоси, илмий конференция, халқаро ва ўзбекистонлик ҳунарманд-дизайнерлар иштирокидаги модалар намойиши, халқ сайллари, концерт дастурлари, ош танловлари, маҳаллий ва хорижий ҳунармандларнинг маҳорат дарслари ва Қўқон шаҳрининг маданий-кўнгилочар жойлари ва туристик маршрутлари бўйлаб саёҳат ўтказилади.Фестиваль 21 сентябргача давом этади.
қўқон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/13/52088242_44:0:1181:853_1920x0_80_0_0_4c26e3fc85e3736db79b829d0ba94c5e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қўқон iii халқаро ҳунармандчилик фестивал
қўқон iii халқаро ҳунармандчилик фестивал
Қўқонда III Халқаро ҳунармандчилик фестивали қандай ўтмоқда?
Эксклюзив
Шу йил 19-21 сентябр кунлари Қўқон дунё ҳунармандлари пойтахтига айланади.
ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида III Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Фестивалда Фарғона ҳунармандлари билан бир қаторда Россия, Беларусь, МДҲ ва бошқа давлатлардан ҳам ҳунармандлар ўз коллекциялари билан қатнашмоқда.
"Биз Россиянинг Самара шаҳридан келдик. Сизларга қўлда тайёрланган ўз ишларимизни олиб келдик. Қўқонга иккинчи марта келишимиз, Ўзбекистонни жуда яхши кўрамиз. Муҳаббат билан Россиядан", — дейди россиялик Бортникова Маргарита.
Фестивал Ўзбекистон президентининг "Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида"ги ҳамда "Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тўғрисида" қарорлари асосида ташкил этиляпти.
Унда дунёнинг 70 давлатидан 278 нафар хорижий меҳмон қатнашиши режалаштирилган.
Фестивал доирасида бир қатор тадбирлар, фестивал иштирокчиларининг тантанали юришлари, маҳаллий ва хорижий ҳунармандларнинг маҳсулотлари кўргазма-савдоси, илмий конференция, халқаро ва ўзбекистонлик ҳунарманд-дизайнерлар иштирокидаги модалар намойиши, халқ сайллари, концерт дастурлари, ош танловлари, маҳаллий ва хорижий ҳунармандларнинг маҳорат дарслари ва Қўқон шаҳрининг маданий-кўнгилочар жойлари ва туристик маршрутлари бўйлаб саёҳат ўтказилади.
Фестиваль 21 сентябргача давом этади.