Қишлоқ хўжалиги ерларида хизмат кўрсатувчи иншоотлар қуришга рухсат берилди

© Фото: Земельные историиСельскохозяйственные земли
Сельскохозяйственные земли - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2025
Oбуна бўлиш
Ҳукумат қарорига мувофиқ, фермер ва ер эгалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда хизмат кўрсатувчи объектларни қуриши мумкин.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (594-сон, 18.09.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қарорга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос объектларни жойлаштиришдан олдин ахборот тизимлари орқали ариза берувчида ушбу участкасига ижара ҳуқуқининг мавжудлиги, давлат ер кадастри бўйича ер участкасининг жами майдони текширилади.
Ички хўжалик ер тузиш лойиҳасида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни ер участкаси таркибидаги суғорилмайдиган ерларга жойлаштириш (қуриш) назарда тутилади.
Чорвачилик йўналишларида ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда 1 гектардан кўп бўлмаган, бироқ ижарага берилган контур майдонининг 1 фоизидан ошмаган қисмида қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни жойлаштиришга рухсат этилади.
Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришга йўл қўйиладиган айни бир ер майдони бир марта белгиланади, келгусида ушбу объект турини ўзгартиришга хизмат кўрсатувчи ер майдонини оширмаслик шарти билан йўл қўйилади.
Посевная риса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2025
Ер соҳасида ҳуқуқбузарликлар дронлар ёрдамида кузатилади
Янгиликлар лентаси
0