Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Беларусь-Ўзбекистон аёллар бизнес форумининг асосий якунлари - видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Бизнес-форумда 60 нафар ўзбекистонлик тадбиркор иштирок этди, 10 млрд долларлик савдо келишувлари тузилди. АТ соҳасида ҳамкорлик кенгайиб, қишлоқ хўжалигида янги истиқболлар очилди
Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида Витебскда бўлиб ўтган Беларусь–Ўзбекистон аёллар бизнес-форуми якунлари муҳокама қилинди.
Олий Мажлис сенатори Гулнора Маруфованинг таъкидлашича, форумда 200 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этди, улар орасида Ўзбекистоннинг 60 нафар вакили бор.
У, шунингдек, Буюк Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар ҳақида гапириб, ўзбек ва беларус халқлари фронтчиларнинг хотирасини асраб-авайлаб, авлоддан-авлодга етказишини таъкидлади.
Унинг айтишича, форумда кўплаб шартномалар имзоланди. Хусусан, тўқимачилик ва енгил саноат соҳасида иккита йирик ҳужжат қабул қилинди, шунингдек, тахминан 10 миллиард долларлик саккизта тижорат келишувига эришилди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси маслаҳатчиси Алишер Шайховга кўра, Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик янги — сармоявий ва технологик босқичга кўтарилмоқда. Унинг таъкидлашича, асосий йўналишлар қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, фармацевтика, агросектор, таълим, соғлиқни сақлаш ва IT соҳаларини ўз ичига олади.

“Ўтган йили биз қарийб 1 миллиард долларлик АТ маҳсулотларини экспорт қилдик. Бу ҳажмда Беларусь улуши ҳам бор. Беларусь МДҲ маконида АТ-ишланмалар, блокчейн ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишда сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича энг кучли давлатлардан бири”, — деди у.

Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи Шуҳрат Аҳмедов аграр соҳадаги ҳамкорлик ҳақида маълумот берди. Унинг айтишича, Ўзбекистонга 35 минг дона Беларусь голубикаси кўчати олиб келинган ва уларнинг барчаси муваффақиятли экилган.
Олим жаҳон бозорида резавор мева нархи бошқа турларга нисбатан анча юқори эканини таъкидлаб, бу йўналишда Беларусь билан ҳамкорлик истиқболли эканини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Беларусда қора қорағат яхши ривожланган бўлса, Ўзбекистон тилларанг қорағати билан ажралиб туради. Мазкур экинлар асосида музлатиш ва қайта ишлаш саноатида қўшма лойиҳалар амалга оширилиши мумкин.
Шунингдек, картошкачилик соҳасида ҳам ҳамкорлик кенгаймоқда.

“Уч вилоятда картошканинг 20 нави синовдан ўтказилди ва жуда яхши натижалар қўлга киритилди”, — деди Аҳмедов.

Батафсил - Sputnik Ўзбекистон видеосида.
Янгиликлар лентаси
0