Янгиликлар Telegram-каналини қандай юритиш керак?

© SputnikАлександр Самохвалов
Александр Самохвалов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2025
Oбуна бўлиш
“Россия сегодня” мутахассиси ўзбекистонлик талабалар учун маҳорат дарси ўтади.
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида (ЎзДЖТ) “2025 йилда янгиликлар Telegram-канали. Мавзуни қандай танлаш, юритиш ва юзага келган муаммоларни ҳал қилиш керак” мавзусида маҳорат дарси бўлиб ўтади.
SputnikPro лойиҳаси доирасидаги маҳорат дарси 24 сентябрь куни соат 10:00 да ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети биноси, №127 хонада бўлиб ўтади. (Манзил: Тошкент ш., Лутфий кўчаси, 8-уй).
Маърузачи: “Россия сегодня” медиагуруҳининг яқин хориж ва Болтиқбўйи мамлакатларидаги Sputnik мультимедиа марказлари дирекцияси бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Александр Самохвалов.
Мутахассис қуйидаги ҳақида сўзлаб беради:
Telegram-канал канал яратиш ва обуначиларни кўпайтириш;
мавзу танлаш;
2025 йилда Telegram иши хусусиятлари;
яхши ва ёмон постлар мезонлари.
Талабалар маърузачидан касбий маслаҳат ва тавсиялар олишади.
Иштирок этиш учун қуйидаги алоқалар бўйича рўйхатдан ўтиш мумкин.
Телефон: +998971907178
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.
Sputnik Prо — бу Sputnik ахборот агентлиги томонидан олиб борилаётган халқаро медиа таълим лойиҳаси. Унда Агентликнинг энг тажрибали мутахассислари ва экспертлари журналистлар, матбуот котиблари, блогер ва юқори курс талабалари учун маҳорат дарслари, семинар ва маърузалар олиб боришади.
Янгиликлар лентаси
0