https://sputniknews.uz/20250918/uzbekistan-snayperlar-south-korea-musobaqa-golib-52039835.html
Ўзбекистон мерганлари Жанубий Кореядаги халқаро мусобақасида ғолиб бўлди
Ўзбекистон мерганлари Жанубий Кореядаги халқаро мусобақасида ғолиб бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Sniper Cup 2025: Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди
2025-09-18T10:36+0500
2025-09-18T10:36+0500
2025-09-18T10:36+0500
ўзбекистон
чемпионат
мудофаа вазирлиги
ҳарбийлар
қурол
жанубий корея
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/12/52039438_0:50:1280:771_1920x0_80_0_0_6c5b3d9fb20dba930ed85fae77d9cccc.png
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Жанубий Кореяда 8–15 сентябрь кунлари ўтказилган “II Халқаро мерганлар мусобақаси”да Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги мерганлар терма жамоаси иштирок этиб, биринчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Мусобақада 10 та давлатдан жами 54 та жамоа иштирок этди. Хусусан, Ўзбекистон, АҚШ, Германия, Руминия, БАА, Қатар, Вьетнам, Таиланд, Мўғулистон ва мезбон Жанубий Кореядан жамоалар қатнашди.Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон мерганлар терма жамоаси хорижий давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллади:Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги мусобақада ҳам Ўзбекистон жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритган эди.
https://sputniknews.uz/20250518/ozbekiston-merganlar-jamoa-49415572.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/12/52039438_0:0:1138:853_1920x0_80_0_0_432f0fd87ef962a693a525e57aa085cb.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон мерганлари, жанубий корея мусобақаси, ii халқаро мерганлар мусобақаси, мудофаа вазирлиги ўзбекистон, sniper competition korea 2025, халқаро спорт мусобақаси, ўзбекистон армияси ғалабаси, вьетнам ақш мерганлари натижаси, махсус операция кучлари мусобақаси, ўзбекистон спорт янгиликлари, снайпер мусобақаси
ўзбекистон мерганлари, жанубий корея мусобақаси, ii халқаро мерганлар мусобақаси, мудофаа вазирлиги ўзбекистон, sniper competition korea 2025, халқаро спорт мусобақаси, ўзбекистон армияси ғалабаси, вьетнам ақш мерганлари натижаси, махсус операция кучлари мусобақаси, ўзбекистон спорт янгиликлари, снайпер мусобақаси
Ўзбекистон мерганлари Жанубий Кореядаги халқаро мусобақасида ғолиб бўлди
10 та давлатдан 54 жамоа иштирок этган халқаро мусобақада Ўзбекистон жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Ўткан йилги мусобақада жамоа иккинчи ўринни эгаллаган эди
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Жанубий Кореяда 8–15 сентябрь кунлари ўтказилган “II Халқаро мерганлар мусобақаси”да Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги мерганлар терма жамоаси иштирок этиб, биринчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Мусобақада 10 та давлатдан жами 54 та жамоа иштирок этди. Хусусан, Ўзбекистон, АҚШ, Германия, Руминия, БАА, Қатар, Вьетнам, Таиланд, Мўғулистон ва мезбон Жанубий Кореядан жамоалар қатнашди.
Беллашув шартлари тунги ва кундузги шароитда амалга ошириладиган махсус тактик машқларни ўз ичига олди. Жамоалар шаҳар, тоғ ва ўрмон муҳитида тўппонча, автомат ҳамда мерганлик қуроллари билан турли масофадаги нишонларга аниқ ўқ отиш маҳоратини намойиш қилди.
Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон мерганлар терма жамоаси хорижий давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллади:
I-ўрин — Ўзбекистон (539,5 балл)
II-ўрин — Вьетнам (534,7 балл)
III-ўрин — АҚШ (519,0 балл)
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги мусобақада ҳам Ўзбекистон жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритган эди.