Исроил Ғазо шаҳрига кенг кўламли ҳужум бошлади

© Getty Images / Elke ScholiersҒазо яқинидаги Исроил ҳарбийлари. Архив сурат
Ғазо яқинидаги Исроил ҳарбийлари. Архив сурат
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2025
Oбуна бўлиш
Ҳужумдан мақсад ХАМАСни Ғазодан сиқиб чиқариш ва у ерда тўлиқ Исроил назорати ўрнатиш.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Исроил қўшинлари Ғазога ҳужум бошлади, шаҳар кучли бомбардимон қилинмоқда.
Операция душанба куни кечқурун бошланган. Дастлаб Исроил ҳаво кучлари шаҳарга зарба берди, кейин танклар кириб келди. Маҳаллий ОАВлар маълумотларига кўра, атиги йигирма дақиқа ичида Ғазога 37 марта, жумладан, вертолётлардан ҳам ҳужум қилинган. ВАФА хабарига кўра, 62 киши ҳалок бўлган.
Мудофаа вазири Исроил Кац ХАМАС тўлиқ мағлуб бўлгунга қадар шаҳарда ҳаракат қилишга ваъда берди.

Исроилда ҳамма буни ёқламади

Исроил штаб раҳбари Эял Замир, Моссад разведка хизмати, Бош хавфсизлик хизмати ва Ҳарбий разведка раҳбарлари Бош вазир Бенямин Нетаняхуга операциядан тийилишни тавсия қилди. Улар ҳужум оқибатида исроиллик гаровга олинганларнинг ҳаёти хавф остига қўйилиши мумкинлиги ва бошқа салбий оқибатлар ҳақида огоҳлантиришди.
Амалиёт бошланганидан сўнг, гаровга олинганларнинг оилалари Нетаняхунинг Қуддусдаги қароргоҳи олдида яқинлари Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлиши мумкинлигидан қўрқиб норозилик намойиши ўтказди.

Ғазо аҳолисини сиқиб чиқариш

21 август куни Исроил бош вазири Ғазо устидан назорат ўрнатиш ва ХАМАСни мағлуб этиш режаларини тасдиқлади. У "хавфсизлик периметрини таъминлаш" учун бутун анклавни эгаллаб олиш ва кейинчалик уни фуқаролик ҳукумати назоратига ўтказиш ниятини билдирди.
Бир қанча давлатлар, жумладан Миср ва Қатар Исроилнинг режаларини қоралади. Август ойи ўрталарида улар 60 кунлик ўт очишни тўхтатиш, сўнгра можарога тўлиқ чек қўйиш таклифини тақдим этишди.
Келишувда, шунингдек исроиллик гаровга олинганларнинг ярмини фаластинлик маҳбусларнинг бир қисми эвазига озод қилишни ҳам кўзда тутарди. Хамас бу ташаббусни қўллаб-қувватлади, Тел-Авив эса жавоб бермади.
Сўнгги ойларда Исроил Ғазо сектори блокадасини кучайтириб, зарур озиқ-овқат ва дори-дармонларни етказиб беришга тўсқинлик қилмоқда. Бу аллақачон аҳоли орасида очилк қурбонларига олиб келди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бу ҳудудда биринчи марта ҳалокатли очарчилик ҳолатини эълон қилди.
Ғазодаги маъмурият маълумотларига кўра, 2023 йил 7 октябрдан бери Исроил ҳужумлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 64 мингдан ошди, улар асосан тинч аҳоли вакиллари.
Янгиликлар лентаси
0