https://sputniknews.uz/20250916/imom-moturidiy-markazining-asosiy-vazifalari-belgilab-berildi-51994824.html
Имом Мотуридий марказининг асосий вазифалари белгилаб берилди
Имом Мотуридий марказининг асосий вазифалари белгилаб берилди
Sputnik Ўзбекистон
Марказда 40 нафар ходим, шу жумладан, 24 нафар илмий ходим фаолият олиб боради. 16.09.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-09-16T13:23+0500
2025-09-16T13:23+0500
2025-09-16T13:23+0500
ислом дини
президент
шавкат мирзиёев
дин ишлари бўйича қўмита
диний эркинлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/10/51995138_0:257:2730:1793_1920x0_80_0_0_568c06dd933da8da4758bdd239a8c905.jpg
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг583-сонли қарори билан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг устави тасдиқланди.Устав Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.Уставга кўра, ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, маърифий-маданий роли ва ривожланиш йўналишларини илмий асосда ўрганиш ва кенг оммага етказиш Марказнинг вазифаларидан бири ҳисобланади.Марказнинг асосий функциялари амалга оширади, жумладан:Марказ фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича Васийлик кенгаши Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради.Эслатиб ўтамиз, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази — президентининг 2020-йил 11-августдаги қарори асосида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида ташкил этилган эди. Марказнинг асосий мақсади мутафаккир олим, мотуридийлик таълимоти асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридий ва унинг издошлари меросини чуқур ўрганиш, уларнинг ақида ва калом илми ривожига қўшган ҳиссасини тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш этиб белгиланган. Марказда 40 нафар ходим, шу жумладан, 24 нафар илмий ходим фаолият олиб боради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/10/51995138_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_880884f7c0115047f7543a9721f02b17.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ислом дини, президент, шавкат мирзиёев, дин ишлари бўйича қўмита, диний эркинлик
ислом дини, президент, шавкат мирзиёев, дин ишлари бўйича қўмита, диний эркинлик
Имом Мотуридий марказининг асосий вазифалари белгилаб берилди
Марказда 40 нафар ходим, шу жумладан, 24 нафар илмий ходим фаолият олиб боради.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг583-сонли қарори билан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг устави тасдиқланди.
Устав Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Уставга кўра, ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, маърифий-маданий роли ва ривожланиш йўналишларини илмий асосда ўрганиш ва кенг оммага етказиш Марказнинг вазифаларидан бири ҳисобланади.
Марказнинг асосий функциялари амалга оширади, жумладан:
Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий ва уларнинг издошлари томонидан ёзилган ақида ва калом илмларига оид асарларнинг тадқиқига оид илмий лойиҳаларни амалга оширади;
ислом динининг илм-маърифат, бунёдкорлик ва инсонийликка асосланган мазмун-моҳиятини очиб беришга бағишланган тадқиқотларни амалга оширади.
Марказ фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича Васийлик кенгаши Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради.
Эслатиб ўтамиз, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази — президентининг 2020-йил 11-августдаги қарори асосида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида ташкил этилган эди.
Марказнинг асосий мақсади мутафаккир олим, мотуридийлик таълимоти асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридий ва унинг издошлари меросини чуқур ўрганиш, уларнинг ақида ва калом илми ривожига қўшган ҳиссасини тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш этиб белгиланган. Марказда 40 нафар ходим, шу жумладан, 24 нафар илмий ходим фаолият олиб боради.