https://sputniknews.uz/20250910/talim-tayinlov-51874760.html
Таълим тизимида янги тайинловлар амалга оширилди
Таълим тизимида янги тайинловлар амалга оширилди
Sputnik Ўзбекистон
Олий таълим тизимида кадрлар алмашинуви: янги ўринбосарлар ва раҳбар тайинланди
2025-09-10T13:19+0500
2025-09-10T13:19+0500
2025-09-10T13:19+0500
ўзбекистон
олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
сиёсат
янги тайинлов
мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0a/37726851_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_e83366a3a835dfb4504c583a7d045543.jpg
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ, таълим тизимида қатор янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Азизбек Турдиев Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар вазир маслаҳатчиси сифатида ишлаган. Турдиев турли йилларда Тошкент мактабларида, Вазирлар Маҳкамаси, Сенат ва бошқа идораларда масъул лавозимларда фаолият юритган. Шунингдек, “Ҳамдўстлик болалар” ҳамда “Ёшларни тадбиркорлик ва саноатга йўналтириш” лойиҳалари раҳбари сифатида ҳам иш тажрибасига эга.Сардор Раджабов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У аввал мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари сифатида ишлаган. Раджабов таълим сифати, тест тизими ва аккредитация йўналишларида раҳбарлик тажрибасига эга.Бахтиёр Йўлдошев Президент администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори этиб тайинланди. Унгача “Янги Ўзбекистон” университетида проректор сифатида фаолият юритган. Йўлдошев молия, ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестициялар соҳасида ҳам раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Шунингдек, у Россия ТИВ ҳузуридаги Дипломатик академия аспиранти ҳисобланади.
https://sputniknews.uz/20250909/maktab-bogcha-otm-prezident-yigilish-ozgarish-51860555.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0a/37726851_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_9c685bcd685349ae3775373b791c18bd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
таълим соҳасида янги тайинловлар, ўзбекистон таълим тизими кадрлар ўзгариши, олий таълим вазири ўринбосарлари, таълим сифатини таъминлаш агентлиги раҳбари, таълим вазирлиги янги раҳбарлар, ўзбекистон таълим соҳаси янгиликлари, таълим тизимида кадрлар алмашинуви, бахтиёр юлдашев, раджабов сардор, турдиев азизбек
таълим соҳасида янги тайинловлар, ўзбекистон таълим тизими кадрлар ўзгариши, олий таълим вазири ўринбосарлари, таълим сифатини таъминлаш агентлиги раҳбари, таълим вазирлиги янги раҳбарлар, ўзбекистон таълим соҳаси янгиликлари, таълим тизимида кадрлар алмашинуви, бахтиёр юлдашев, раджабов сардор, турдиев азизбек
Таълим тизимида янги тайинловлар амалга оширилди
9 сентябрь куни ишдан олинган Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг икки нафар ўринбосари ҳамда агентлик раҳбарининг ўрнига янги тайинловлар амалга оширилди
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ, таълим тизимида қатор янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Азизбек Турдиев Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар вазир маслаҳатчиси сифатида ишлаган.
Турдиев турли йилларда Тошкент мактабларида, Вазирлар Маҳкамаси, Сенат ва бошқа идораларда масъул лавозимларда фаолият юритган. Шунингдек, “Ҳамдўстлик болалар” ҳамда “Ёшларни тадбиркорлик ва саноатга йўналтириш” лойиҳалари раҳбари сифатида ҳам иш тажрибасига эга.
Сардор Раджабов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У аввал мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари сифатида ишлаган. Раджабов таълим сифати, тест тизими ва аккредитация йўналишларида раҳбарлик тажрибасига эга.
Бахтиёр Йўлдошев Президент администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори этиб тайинланди. Унгача “Янги Ўзбекистон” университетида проректор сифатида фаолият юритган. Йўлдошев молия, ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестициялар соҳасида ҳам раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Шунингдек, у Россия ТИВ ҳузуридаги Дипломатик академия аспиранти ҳисобланади.