https://sputniknews.uz/20250909/uzbekistan-kartoshka-davlat-51834642.html
Давлат картошка етиштиришни қўллаб-қувватлайди - тафсилотлар
Давлат картошка етиштиришни қўллаб-қувватлайди - тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда картошка етиштириш ҳажмини кўпайтириш ва уруғчиликни ривожлантиришни жадаллаштириш мақсадида президент қарори имзоланди
2025-09-09T11:38+0500
2025-09-09T11:38+0500
2025-09-09T11:38+0500
иқтисод
ўзбекистон
қарор
имтиёз
картошка
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/05/47837514_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_52be9b16ab81b05afcfab8218685a32f.jpg
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистонда картошка етиштириш ҳажмини кўпайтириш ва уруғчиликни ривожлантиришни жадаллаштириш мақсадида президент қарори имзоланди. Қарор матни Қонунчилик маълумотлари миллий базаси порталида эълон қилинди.Унга мувофиқ, асосий мақсадли кўрсаткичлар қуйидагича белгиланган:Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар йили 1 декабрга қадар кейинги йилда етиштириладиган картошканинг ин-витро ўсимликлари, микро ва мини-туганаклари ҳажми бўйича илмий муассасалар ҳамда тадбиркорларга буюртма бериши ҳам белгиланган.Бу кредитлар:Бундан ташқари, 2026 йил 1 январдан картошка етиштирувчилар томонидан қуёш панеллари ўрнатиш харажатларининг 50 фоизигача (энг кўпи 50 млн сўм) қисми Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
https://sputniknews.uz/20250903/uzbekistan-belarus-agrosanoat-hamkorlik-51695900.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/05/47837514_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_aa5f0a90bec97ec9c86e27b5212ba83d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон картошка уруғчилик ривож мақсад президент қарор имзо кредит имтиёз
ўзбекистон картошка уруғчилик ривож мақсад президент қарор имзо кредит имтиёз
Давлат картошка етиштиришни қўллаб-қувватлайди - тафсилотлар
Ҳосилдорлик ҳажмини 17 тоннадан 30 тоннагача ошириш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистонда картошка етиштириш ҳажмини кўпайтириш ва уруғчиликни ривожлантиришни жадаллаштириш мақсадида президент қарори имзоланди. Қарор матни Қонунчилик маълумотлари миллий базаси порталида
эълон қилинди.
Унга мувофиқ, асосий мақсадли кўрсаткичлар қуйидагича белгиланган:
2028 йилдан бошлаб ҳар йили унувчанлик даражаси 85 фоиздан паст бўлмаган камида 10 млн дона картошканинг мини-туганакларини етказиб бериш;
2030 йилга бориб республика бўйича картошканинг ўртача ҳосилдорлигини 16-17 тоннадан 25-30 тоннагача ошириш.
Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар йили 1 декабрга қадар кейинги йилда етиштириладиган картошканинг ин-витро ўсимликлари, микро ва мини-туганаклари ҳажми бўйича илмий муассасалар ҳамда тадбиркорларга буюртма бериши ҳам белгиланган.
2026 йил 1 январдан бошлаб картошка етиштириш учун харажатларнинг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат томонидан махсус кредитлар берилади.
ҳосил қийматининг ярмигача (50%) бўлган миқдорда ажратилади;
фоиз ставкаси йилига 12% этиб белгиланади;
қарзни қайтаришда 6 ой имтиёзли муддат;
умумий кредит муддати эса 12 ойни ташкил этади;
кредит олиш учун ҳосил суғуртаси бўлиши шарт.
Бундан ташқари, 2026 йил 1 январдан картошка етиштирувчилар томонидан қуёш панеллари ўрнатиш харажатларининг 50 фоизигача (энг кўпи 50 млн сўм) қисми Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.