Исроил-Фаластин можароси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Исроил-Фаластин можароси
Исроил-Фаластин можароси октябр бошида ХАМАС зарбасидан сўнг қайтадан авж олди. Исроил "Ғазо" секторини бомбардимон қилди ва тўлиқ блокадага олди.

Исроил Ғазо аҳолисини кўчиб кетишга чақирди

© AP Photo / Gali TibbonБеньямин Нетаньяху
Беньямин Нетаньяху - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2025
Oбуна бўлиш
Якшанба куни айни ҳудудда 32 нафар шахс ҳалок бўлган
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу Ғазо шаҳри яқинда бошланган ҳарбий ҳаракат муносабати билан аҳолини ҳозироқ ўз ерларини тарк этишга чақирди, дея хабар қилмоқда "Аl Jazeera"
Маълум бўлишича, айни шу пайтнинг ўзида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Волкер Турк Исроилнинг ушбу ҳарбий операцияларини “сурункали устма-уст уруш жинояти”, деб баҳолади.
Хабарга кўра, Турк Исроил ҳудудида юзага келган оммавий вайронагарчилик ва ёрдамни тўсиб қўйишни қоралаб, бу амаллар халқаро суд олдида “жиноий жавобгарлик”га сабаб бўлиши мумкинлигини ҳам таъкидлаган.

Айни пайтда, Фаластин фуқаролар муҳофазаси қўмитасининг маълумотларига кўра, якшанба куни Исроил бомбардимонлари оқибатида дастлабки ҳисоб бўйича 52 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, уларнинг 32 нафари Ғазо шаҳри доимий яшовчилари бўлишган. Бундан ташқари, очлик ва озиқ-овқат етишмовчилиги сабаб яна бир неча киши жон берган, дея қўшимча қилинади хабарда.

Бу воқеалар фонида халқаро ҳамжамият вазиятнинг тобора оғирлашаётганини таъкидлаб, Ғазодаги тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва унга ёрдам етказиб беришни таъминлаш зарурлигини билдирмоқда.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие в очередном заседании Совета глав государств-членов ШОС в городе Тяньцзине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2025
Исроил-Фаластин можароси
Ғазо секторида аҳолининг аҳволи ёмонлашаётгани чуқур ташвиш уйғотмоқда – Мирзиёев
Янгиликлар лентаси
0