Тошкентда “Wоlves Day Uzbekistan” байкерлар фестивали қандай ўтди - видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Иштирокчилар орасида 10 тадан ортиқ мотоклуб аъзолари ҳамда эркин фрирайдерлар бор.
ТОШКЕНТ, 7 сен – Sputnik. Тошкентда “Wоlves Day Uzbekistan” байкерлар фестивали ўтказилди. Унда пойтахт ва бошқа ҳудудлардан, шунингдек, Қозоғистон ва Тожикистондан келган 10 тадан ортиқ мотоклуб аъзолари ҳамда эркин фрирайдерлар иштирок этишди.
Мотофестда жами 300 тадан ортиқ мотоцикл намойиш қилинди. Байкерлар сафи “Бунёдкор” стадионидан бошлаб, пойтахт кўчалари бўйлаб ҳаракат қилди. Уларга Тошкент шаҳар ИИББ, ЙҲХХ ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамроҳлик қилишди.
Тадбир меҳмонлари моторлар ва мусиқанинг жўшқин овозларидан баҳраманд бўлишди, турли мотоцикллар тарихи билан танишишди, эсдалик учун суратларга тушишди ва ҳақиқий “драйв” муҳитини шўнғишди.
Ташкилотчиларнинг берган маълумотларига кўра, фестивалнинг асосий мақсади – мамлакатда мототуризм ва мотомаданиятни ривожлантириш, шунингдек, эндигина бу йўналишда ўз фаолиятини бошлаган ёш байкерларга кўмак беришдир.
Фестиваль тафсилотлари билан Sputnik видеосида танишишингиз мумкин.
Янгиликлар лентаси
0