Тошкентдаги арзонлаштирилган ярмаркаларда назорат кучайтирилади

© Sputnik / Бахром ХатамовРазноцветный болгарский перец
Разноцветный болгарский перец - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2025
Oбуна бўлиш
Нархларнинг сунъий оширилишига йўл қўймаслик мақсадида Миробод ва Эски Жува бозорларида кузатув камералари ўрнатилди.
ТОШКЕНТ, 7-сен – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ташаббуси билан бир қатор бозорларда ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркаларида кузатув камераларини ўрнатиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, айни чора-тадбирларга сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда айрим расталарда эълон қилинган нархлар билан амалдаги нархларнинг фарқ қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалиб, ҳолат юзасидан жамоатчиликнинг норозилик билдиргани асосий сабаб бўлган.
"Мазкур вазиятни инобатга олган ҳолда арзонлаштирилган ярмаркаларда шаффофликни кучайтириш, нархларни қатъий назорат қилиш ва уларнинг сунъий оширилишига йўл қўймаслик мақсадида қўшимча чоралар кўрилмоқда", - дейилади ҳокимликнинг баёнотида.
Хусусан, Миробод деҳқон бозори ҳамда Эски Жува (Чорсу) бозорида кузатув камералари ўрнатиш ишлари якунланган. Яқин кунларда пойтахтнинг барча йирик бозорларидаги арзонлаштирилган ярмаркаларда ҳам кузатув тизимлари ишга туширилиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0