Худди 70-йиллардагидек — Москвада ретро трамвайлар паради бўлиб ўтди

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Намойишда 15 та ретро трамвай ва 30 дан ортиқ автомобиллар Москванинг қадимий кўчларидан колонна бўлиб ҳаракатланди.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Бугун Москвада трамвайлар паради бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

15та ретро трамвайдан иборат колонна Новокузнецкая метро бекатидан ҳаракатланиб Болшой Устинский кўприги ва Булвар ҳалқаси бўйлаб ҳаракатланиб, Чистопрудний булварда тўхтади. Трамвайларга 30 дан ортиқ Газ-21 ва "Москвич" автомобиллари ҳамроҳлик қилди.

Пойтахтнинг ўтган асрдан буён деярли ўзгаришсиз қолган кўчаларда ретро машиналар ҳаракатланиши гуёки 1970 йиллар манзарасини қайта тиклагандек бўлди. Минглаб шаҳар аҳолиси уларни томоша қилиш учун кўчага чиқди. Чистопрудний бульварда меҳмонларга дала ошхонаси таомлари тақдим этилди.
"Бугун бизда тарихий трамвайларнинг анъанавий паради бўлиб ўтмоқда. Бу кетма-тет 20-парад. Биз учун жуда ёқимли юбилей. Москваликлар ва шаҳар меҳмонлари учун энг севимли транспорти турларидан бири бўлган Москва трамвайига бағишлангани жуда қувонарли", - деди шаҳар транспорт ва саноат департаменти раҳбари Максим Ликсутов.
Унинг таъкидлашича, Москвада трамвайлар ҳар куни ўртача 790 минг қатнов амалга оширади. 2030 йилга бориб қатновлар сони 1,2 миллионга етиши кутилмоқда.

Ундан ташқари 2025 йил охирига келиб йўловчилар учун ҳайдовчисиз трамвайлар хизмат кўрсата бошлайди.
Янгиликлар лентаси
0