https://sputniknews.uz/20250906/qurilish-vazirligi-soxta-ishchilar-borasida-haqidagi-xabarlarga-izoh-berdi--51772959.html
Қурилиш вазирлиги сохта ишчилар ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Қурилиш вазирлиги сохта ишчилар ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Sputnik Ўзбекистон
Вазирлик фуқаролардан шахсий маълумотларини тарқатмаслик ҳамда қурилиш ташкилотлари уларнинг розилигисиз ишчи сифатида расмийлаштирганда ваколатли органларга... 06.09.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-09-06T10:43+0500
2025-09-06T10:43+0500
2025-09-06T10:45+0500
қурилиш вазирлиги
қурилиш
солиқ
давлат солиқ қўмитаси
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/18/47678488_0:34:1180:698_1920x0_80_0_0_3c2db3ee4d39f83fec18901a14f3ee14.jpg
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Қурилиш вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган сохта ишчилар борасидаги хабарларга изоҳ берди.Олдинроқ, айрим қурувчи ташкилотлар ўз рейтингини ошириш мақсадида фуқароларни хабардор қилмасдан ишчи сифатида расмийлаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.Вазирлик маълумотларига кўра, қурилиш ва лойиҳа ташкилотлари рейтинги 10 га яқин вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари орқали тақдим этилган маълумотлар асосида автоматик ҳисобланади. Шунингдек, ишчи-ходимларга ҳар ойда камида 1 271 000 сўм иш ҳақи тўланганлиги ҳақидаги маълумотлар Бандлик вазирлиги ва Солиқ қўмиталари маълумот базаларидан автоматик олинади.Айни дамда Бандлик вазирлиги билан биргаликда шахснинг розилигисиз ишчи сифатида расмийлаштириш ҳолатлари, шунингдек, фуқароларнинг бир вақтнинг ўзида бир нечта ташкилотларда фаолият юритишларини тартибга солиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.Фуқаролардан ушбу ҳолатга тушмаслик учун шахсий маълумотларини бегоналарга бермасликни, қурилиш ташкилотлари уларнинг розилигисиз ишчи сифатида расмийлаштирганда ваколатли органларга мурожаат қилишларини сўраб қоламиз, дейилади вазирлик хабарида.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/18/47678488_104:0:1077:730_1920x0_80_0_0_54ef84299caad281a24fda61c3b8390c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қурилиш вазирлиги, қурилиш, солиқ, давлат солиқ қўмитаси, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
қурилиш вазирлиги, қурилиш, солиқ, давлат солиқ қўмитаси, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Қурилиш вазирлиги сохта ишчилар ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
10:43 06.09.2025 (янгиланди: 10:45 06.09.2025) Вазирлик фуқаролардан шахсий маълумотларини тарқатмаслик ҳамда қурилиш ташкилотлари уларнинг розилигисиз ишчи сифатида расмийлаштирганда ваколатли органларга мурожаат қилишни сўраган.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Қурилиш вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган сохта ишчилар борасидаги хабарларга изоҳ берди.
Олдинроқ, айрим қурувчи ташкилотлар ўз рейтингини ошириш мақсадида фуқароларни хабардор қилмасдан ишчи сифатида расмийлаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Вазирлик маълумотларига кўра, қурилиш ва лойиҳа ташкилотлари рейтинги 10 га яқин вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари орқали тақдим этилган маълумотлар асосида автоматик ҳисобланади.
Шунингдек, ишчи-ходимларга ҳар ойда камида 1 271 000 сўм иш ҳақи тўланганлиги ҳақидаги маълумотлар Бандлик вазирлиги ва Солиқ қўмиталари маълумот базаларидан автоматик олинади.
"Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими (reyting.mc.uz) бу маълумотларни сохта ёки ҳақиқий эканини аниқлаш ёки уларни ўзгартириш имконига эга эмас.
Айни дамда Бандлик вазирлиги билан биргаликда шахснинг розилигисиз ишчи сифатида расмийлаштириш ҳолатлари, шунингдек, фуқароларнинг бир вақтнинг ўзида бир нечта ташкилотларда фаолият юритишларини тартибга солиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
Фуқаролардан ушбу ҳолатга тушмаслик учун шахсий маълумотларини бегоналарга бермасликни, қурилиш ташкилотлари уларнинг розилигисиз ишчи сифатида расмийлаштирганда ваколатли органларга мурожаат қилишларини сўраб қоламиз, дейилади вазирлик хабарида.