Мактаб ўқувчиларини миндирмаган автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди

© ZarnewsАвтобус
Автобус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2025
Oбуна бўлиш
Вилоят ҳокими аралашуви билан мактаб ўқувчилари учун бепул автобус хизмати йўлга қўйилган.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Самақандда мактаб ўқувчиларини миндирмаган автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.
3 сентябрь куни мактабга кетаётган ўқувчилар пул тўламагани учун автобусга чиқарилмагани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.
Ушбу ҳолат Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан назоратга олинган. Маълум бўлишича, Пахтачи туманидаги Назаробод қишлоғидан ҳар куни 22 нафар ўқувчи Зиёвуддин шаҳарчасига мактабга қатнайди.
Пахтачи тумани ҳокимлиги ва “Оқтош-Шахзод транс” МЧЖ ўртасида шартнома имзоланиб мактаб ўқувчиларини мактабга ташиш хизматини йўлга қўйиш бўйича бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди.
Ўқувчиларни миндирмаган ҳайдовчи М. Бобожонов 4 сентябрдан ишдан бўшатилган.
Янгиликлар лентаси
0