Ўзбекистондаги япон асирлари тарихи — Квантун армиясидан осуда ҳаётгача

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Манжурияда совeт қўшинлари 640 минг япон аскарини қуршаб, асирга олган. Асирларнинг 20 минг нафарга яқини Ўзбекистонга жўнатилган.
1945 йил августда Совет қўшинлари Квантун армиясини тор-мор этгандан сўнг Ўзбекистонга 20 мингга яқин япон ҳарбий асири юборилган. Бу ерда улар қурилишларда ишлашган, йўллар, бинолар ва ҳатто маданий иншоотларни барпо этишган. Бу иншоотларнинг аксарияти бугунги кунгача сақланиб келмоқда. Улар орасида: Фарҳод ГЭС ва 1966 йилги зилзилада умуман бузилмаган Алишер Навоий номидаги театр.
Оғир уруш ўтмишига қарамай, совет халқи собиқ душманларга инсоний муносабатда бўлган.
“Ҳа, улар душман эди, уруш бошлашди, аммо бу ерда кўрсатилган инсонийлик ва уларга нисбатан муносабат чуқур ҳурматга сазовордир”, — дейди тарих фанлари номзоди Василий Костецкий.
Sputnik лавҳасида тарихчи ўзбекистонликларнинг асирларга бўлган муносабати, япон аскарларининг ўн йиллар ўтиб ҳам лагерлардаги ҳаётни ҳурмат ва илиқлик билан хотирлаши сабаблари, шунингдек, Совет Иттифоқининг Осиёда Иккинчи жаҳон урушини якунлашдаги роли ҳақида сўзлаб берди.
Янгиликлар лентаси
0