https://sputniknews.uz/20250902/sanvikt-alohida-ehtiyojli-bolalar-51687807.html
Sanvikt: алоҳида эҳтиёжли болалар учун ижодий марказ тарихидаги янги саҳифа
Sanvikt: алоҳида эҳтиёжли болалар учун ижодий марказ тарихидаги янги саҳифа
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ҳайкалтарош ва педагог Гулсара Ражапова ҳамда унинг турмуш ўртоғи, рассом Авазхон Ражапов асос солган "Sanvikt" марказининг хайрия тадбири ўтказилди. Тадбирда дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва бизнес вакиллари, меҳмонлар ҳамда "Sanvikt" ўқувчилари ва битирувчилари иштирок этишди.
2025-09-02T20:01+0500
2025-09-02T20:01+0500
2025-09-02T20:01+0500
видео
мултимедиа
болалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/02/51688496_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_9df34a9466c5f8fa4180465a83c6fa5e.png
Тошкентда ҳайкалтарош ва педагог Гулсара Ражапова ҳамда унинг турмуш ўртоғи, рассом Авазхон Ражапов асос солган "Sanvikt" марказининг хайрия тадбири ўтказилди. Тадбирда дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва бизнес вакиллари, меҳмонлар ҳамда "Sanvikt" ўқувчилари ва битирувчилари иштирок этишди.Меҳмонларга марказнинг янги иш концепцияси тақдим этилди, унинг 26 йиллик фаолияти давомида босиб ўтган йўли ва тарбияланувчиларининг эришган ютуқлари ҳақида сўзлаб берилди. Шу вақт мобайнида марказда бутун республикадан 300 нафардан ортиқ ногирон ва етим болалар ҳамда кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари таълим олди. Уларнинг ижод намуналари Ўзбекистон, Россия, Ҳиндистон, Туркия ва бошқа мамлакатларда намойиш этилди, улар турли республика ва халқаро танловларда иштирок этиб, нуфузли ўринларни қўлга киритдилар.У ҳар доим тарбияланувчиларининг ютуқларидан қувонади ва ҳар бири ҳақида жуда илиқ ва ёрқин ҳикояларни сўзлаб беради. Аксарияти ўз устозларини унутмайди, оилали ва ташвишлар билан банд бўлишига қарамай, уларни кўргани келади. Севимли ўқувчилардан бири — болаликдан 2-гуруҳ ногирони (БЦФ) Андрей Гречкин. Унинг кўргазмалари Тасвирий санъат галереясида, Сергей Есенин музейида, Ўрол Тансиқбоев уй-музейида ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида ўтказилган. Бугунги кунда у ўз устозининг ишини давом эттириб, туғилган шаҳри Чирчиқда ривожланишида муайян хусусиятга эга бўлган болаларга тасвирий санъатни ўргатмоқда."Sanvikt" дастлаб ногирон болаларнинг ижодий қобилиятларини очиш ва жамиятга санъат ҳар бир инсон учун очиқлиги ва кераклигини кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. Марказда рассомлик, ҳайкалтарошлик, кулолчилик, гиламдўзлик, қўғирчоқ ясаш, кийим дизайни, батик, мунчоқдан буюмлар ясаш ва сомондан расмлар яратиш каби йўналишлар мавжуд. Энди марказ ўзгаришлар арафасида турибди ва Ражаповлар ишини кенжа ўғил Жавоҳир ҳамда унинг ижодкор жамоаси давом эттиради.Тадбирда у бу ерда ижодкор инсонлар учун инклюзив коворкинг маркази ташкил этилишини, унда ривожланишида муайян хусусиятларга эга бўлган болалар учун бепул таълим дастурларини ҳам бўлишини айтди."Sanvikt" маркази ҳақида батафсил Sputnik видеосида томоша қилинг.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/02/51688496_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_0ff9136cb4f1876c43c1b1e0a67b1968.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
sanvikt алоҳида эҳтиёжли болалар учун ижодий марказ маълумот
sanvikt алоҳида эҳтиёжли болалар учун ижодий марказ маълумот
Sanvikt: алоҳида эҳтиёжли болалар учун ижодий марказ тарихидаги янги саҳифа
Эксклюзив
Бу ерда ижодкорлар учун коворкинг маркази ташкил этиш режалаштирилмоқда, марказ ногиронлиги бўлган болалар учун бепул таълим дастурларини ҳам ўз ичига олади.
Тошкентда ҳайкалтарош ва педагог Гулсара Ражапова ҳамда унинг турмуш ўртоғи, рассом Авазхон Ражапов асос солган "Sanvikt" марказининг хайрия тадбири ўтказилди. Тадбирда дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва бизнес вакиллари, меҳмонлар ҳамда "Sanvikt" ўқувчилари ва битирувчилари иштирок этишди.
Меҳмонларга марказнинг янги иш концепцияси тақдим этилди, унинг 26 йиллик фаолияти давомида босиб ўтган йўли ва тарбияланувчиларининг эришган ютуқлари ҳақида сўзлаб берилди. Шу вақт мобайнида марказда бутун республикадан 300 нафардан ортиқ ногирон ва етим болалар ҳамда кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари таълим олди. Уларнинг ижод намуналари Ўзбекистон, Россия, Ҳиндистон, Туркия ва бошқа мамлакатларда намойиш этилди, улар турли республика ва халқаро танловларда иштирок этиб, нуфузли ўринларни қўлга киритдилар.
“Уларнинг кўпчилиги олий ўқув юртларига кирди, ўз бизнесини бошлади, академик ва машҳур рассомлар бўлди”, — дейди фахр билан Гулсара Ражапова.
У ҳар доим тарбияланувчиларининг ютуқларидан қувонади ва ҳар бири ҳақида жуда илиқ ва ёрқин ҳикояларни сўзлаб беради. Аксарияти ўз устозларини унутмайди, оилали ва ташвишлар билан банд бўлишига қарамай, уларни кўргани келади.
Севимли ўқувчилардан бири — болаликдан 2-гуруҳ ногирони (БЦФ) Андрей Гречкин. Унинг кўргазмалари Тасвирий санъат галереясида, Сергей Есенин музейида, Ўрол Тансиқбоев уй-музейида ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида ўтказилган. Бугунги кунда у ўз устозининг ишини давом эттириб, туғилган шаҳри Чирчиқда ривожланишида муайян хусусиятга эга бўлган болаларга тасвирий санъатни ўргатмоқда.
"Sanvikt" дастлаб ногирон болаларнинг ижодий қобилиятларини очиш ва жамиятга санъат ҳар бир инсон учун очиқлиги ва кераклигини кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. Марказда рассомлик, ҳайкалтарошлик, кулолчилик, гиламдўзлик, қўғирчоқ ясаш, кийим дизайни, батик, мунчоқдан буюмлар ясаш ва сомондан расмлар яратиш каби йўналишлар мавжуд.
Энди марказ ўзгаришлар арафасида турибди ва Ражаповлар ишини кенжа ўғил Жавоҳир ҳамда унинг ижодкор жамоаси давом эттиради.
Тадбирда у бу ерда ижодкор инсонлар учун инклюзив коворкинг маркази ташкил этилишини, унда ривожланишида муайян хусусиятларга эга бўлган болалар учун бепул таълим дастурларини ҳам бўлишини айтди.
“Марказни қандайдир мерос сифатида сақлаб қолишни истардим, чунки унга жуда кўп куч сарфланган. Аммо, уни санъатнинг барча йўналишлари вакилларига ёрдам берадиган замонавий арт-коворкинг марказига айлантириш ниятидамиз. Шунингдек, 3D-дизайн, виртуал ва кенгайтирилган воқелик (VR/AR), арт-терапия, абстракт ва концептуал санъат, мусиқа ишлаб чиқариш, фото ва видео суратга олиш каби замонавий ижодий йўналишларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда”, — деди Жавоҳир Ражабов.
"Sanvikt" маркази ҳақида батафсил
Sputnik видеосида томоша қилинг.