Исроил-Фаластин можароси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Исроил-Фаластин можароси
Исроил-Фаластин можароси октябр бошида ХАМАС зарбасидан сўнг қайтадан авж олди. Исроил "Ғазо" секторини бомбардимон қилди ва тўлиқ блокадага олди.

Бельгия Фаластинни тан олади ва Исроилга қарши санкциялар жорий этади

© Foto : belga NEWS AGENCY Максим Претов
Максим Претов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2025
Oбуна бўлиш
Мақсад — Фаластин мустақиллигининг БМТ бош ассамблеяси доирасида расман тан олинишига эришиш.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Бельгия ҳукумати Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлари ва тегишли халқаро ҳамжамиятда кучайиб бораётган танқидлар ортидан Исроилга нисбатан қатъий санкцияларни эълон қилади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Максим Превот маълум қилди, деб хабар қилмоқда "Al Jazeera".
Превотнинг сўзларига кўра, Белгиянинг асосий мақсади – Фаластин давлати мустақиллигини бўлиб ўтажак БМТ Бош ассамблеяси доирасида расман тан олиш.
Эълон қилиниши режалаштирилган жами 12 та қатъий санкциянинг энг асосийлари қуйидагиларни назарда тутади:
Ғарбий соҳилдаги зўравонлик билан босиб олинган маҳаллий ҳудудлардан келган маҳсулотларни импорт қилишни тақиқлаш;
Исроил компаниялари билан давлат харидларини қайта кўриб чиқиш;
ҲАМАС раҳбарларини ва айрим экстремизмни тарғиб қилган шахсларни “тақиқда” деб эълон қилиш;
Шунингдек, консуллик ёрдамини чеклаш ва Исроилнинг бир нечта вазирларини сиёсий динамикадан бутунлай чегаралаш чораларини кўриш.
Мазкур ҳодиса юзасидан Белгиянинг бу қарори глобал ҳамжамият томонидан Ғазодаги гуманитар фалокатлар ва халқаро қонунбузарликлар контекстида сиёсий сигнал хусусиятига эга, деб муносабат билдирмоқда "Reuters".
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие в очередном заседании Совета глав государств-членов ШОС в городе Тяньцзине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2025
Исроил-Фаластин можароси
Ғазо секторида аҳолининг аҳволи ёмонлашаётгани чуқур ташвиш уйғотмоқда – Мирзиёев
Янгиликлар лентаси
0