АҚШ ва Ғарб Путинга иккиюзламачилик қилмоқда - Туркия ОАВи
13:40 30.08.2025 (янгиланди: 13:41 30.08.2025)
© Sputnik / Владимир РодионовФлаг Финляндии, США, России и ЕС

© Sputnik / Владимир Родионов
Oбуна бўлиш
Ғазо ва Киевдаги ҳужумларга бўлган муносабат Ғарбнинг иккиюзламачилигини яққол кўрсатди - журналист.
ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. АҚШ ва Ғарб давлатлари Россия президенти Владимир Путинга нисбатан очиқдан-очиқ иккиюзламачилик қилишда давом эмоқда, деб ёзади Туркиянинг Sabah газетаси.
Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан аввалроқ Ғарбнинг Украина ва Ғазога мутлақ икки хил позициясини “риёкорликнинг чўққиси” деб атаган эди.
"Европа ва америкалик сиёсатчилар Россия етакчиси Владимир Путин Украинадаги урушда тинч аҳолига зарба бермаганини жуда яхши билишади. Шунга қарамай, улар унга нисбатан кескин сиёсий танқид уюштиришди. Лекин кўп сонли тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлган Нетаняхуга ҳамон "уруш қаҳрамони"дек муносабатда бўлишмоқда. Ва улар бундан заррача уялмаяптилар", - деб ёзади Бержан Тутар.
Унинг сўзларига кўра, “Нетаняху жиноятларини аниқ қоралай олмаган ўша ғарб сиёсатчилари Россия ҳарбийларининг Киевга зарбаларидан сўнг бир овоздан Путинга ҳужум қилишди”.
"Ҳеч бир мантиқ бу ахлоқсиз иккиёқлама стандартларни ва Ғазо борасида сукут сақлаган, лекин Киевда жар солган Ғарбнинг қўпол иккиюзламачилигини оқлай олмайди. Тарих ва инсоният бу шармандаликни унутмайди", - дея таъкидлайди мақола муаллифи.
Ғазо секторидаги гуманитар вазият
Исроил БМТнинг Ғазога инсонпарвар ёрдамини тўсиб қўйганидан сўнг, Ғазода вазият кескин ёмонлашди. Бир неча юзлаб ёрдам тарқатиш пунктлари тўрттага алмаштирилди, улар Американинг хусусий жамғармаси GHF (Ғазо гуманитар жамғармаси) томонидан Исроил ҳукумати кўмагида ХАМАСдан холи бўлган ҳудудларда очилди. Ёрдам тарқатиш мунтазам равишда Исроил ҳарбийларининг фаластинликларга қарата ўқ отишлари остида содир бўлмоқда.