https://sputniknews.uz/20250827/shht-sammit-korgazma-ozbekiston-51534902.html
ШҲТ саммити олдидан Пекиндаги кўргазмада Ўзбекистон 27 та экспонат билан иштирок этмоқда
ШҲТ саммити олдидан Пекиндаги кўргазмада Ўзбекистон 27 та экспонат билан иштирок этмоқда
Sputnik Ўзбекистон
“Шанхай руҳи” шиори остида ўтказилаётган экспозиция доирасида 10 та давлатдан жами 220 та ноёб экспонат танлаб олинган. Ҳар бир артефакт ўз мамлакатининг цивилизацияси, ривожланиш тарихи ва маданий алоқаларини акс эттиради.
2025-08-27T11:31+0500
2025-08-27T11:31+0500
2025-08-27T11:31+0500
ўзбекистон
кўргазма
маданият
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
пекин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/1b/51534688_0:147:1024:723_1920x0_80_0_0_e18a993668756536604611c03b22dadd.jpg
ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. Пекиндаги Хитой Миллий музейида “Ёруғ цивилизациялар юлдузлари: ШҲТ давлатлари миллий музейлари маданий мероси” номли кўргазма очилди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар қилмоқда.Тадбир ШҲТ саммити олдидан ташкил этилган бўлиб, унга Ўзбекистон, Хитой, Беларус, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия ва Тожикистондан миллий ва тарихий музейлар вакиллари иштирок этмоқда.“Шанхай руҳи” шиори остида ўтказилаётган экспозиция доирасида 10 та давлатдан жами 220 та ноёб экспонат танлаб олинган. Ҳар бир артефакт ўз мамлакатининг цивилизацияси, ривожланиш тарихи ва маданий алоқаларини акс эттиради.Ўзбекистон тарих давлат музейи ва давлат санъат музейи фондларидан 27 та экспонат тақдим этилган. Ушбу асарлар қадимги даврлардан тортиб, ХIХ–XX аср санъатига оид намуналарни ўз ичига олди.Шунингдек, Хитой Миллий музейи ўзи дунёнинг энг йирик музейларидан бири ҳисобланади. Пекин марказидаги Тяньаньмэнь майдони яқинида жойлашган бу музей 2003 йилда инқилоб ва тарих музейларининг бирлашувидан ташкил этилган. Унинг тўпламида неолит даври топилмалари, бронза буюмлар, чин нақшлар, хаттотлик асарлари, будда ҳайкаллари ва ҳужжатлар каби беш минг йилдан ортиқ тарихий материаллар мавжуд.ШҲТ саммити Тяньцзинь шаҳрида (Шимолий Хитой) 31 август-1 сентябрь куни бўлиб ўтади.Ҳозирда ШҲТ 10 та аъзо давлатни (Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон) бирлаштирган. Шунингдек, ШҲТда кузатувчи мақомига эга 2 та давлат (Афғонистон, Мўғулистон) ва 14 та мулоқот бўйича ҳамкор (Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Малдив ороллари, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка) мавжуд.
https://sputniknews.uz/20250822/xitoy-shht-sammit-51416725.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/1b/51534688_0:0:1024:768_1920x0_80_0_0_9eec5f269f02c9a3fb2280e81d474a16.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шҳт саммит пекин кўргазма ўзбекистон экспонат
шҳт саммит пекин кўргазма ўзбекистон экспонат
ШҲТ саммити олдидан Пекиндаги кўргазмада Ўзбекистон 27 та экспонат билан иштирок этмоқда
“Ёруғ цивилизациялар юлдузлари” номли кўргазмада ташкилотга аъзо 10 та давлат иштирок этди. Экспозиция учун улардан 220 та нодир тарихий экспонат саралаб олинган.
ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. Пекиндаги Хитой Миллий музейида “Ёруғ цивилизациялар юлдузлари: ШҲТ давлатлари миллий музейлари маданий мероси” номли кўргазма очилди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар қилмоқда.
Тадбир ШҲТ саммити олдидан ташкил этилган бўлиб, унга Ўзбекистон, Хитой, Беларус, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия ва Тожикистондан миллий ва тарихий музейлар вакиллари иштирок этмоқда.
“Шанхай руҳи” шиори остида ўтказилаётган экспозиция доирасида 10 та давлатдан жами 220 та ноёб экспонат танлаб олинган. Ҳар бир артефакт ўз мамлакатининг цивилизацияси, ривожланиш тарихи ва маданий алоқаларини акс эттиради.
Ўзбекистон тарих давлат музейи ва давлат санъат музейи фондларидан 27 та экспонат тақдим этилган. Ушбу асарлар қадимги даврлардан тортиб, ХIХ–XX аср санъатига оид намуналарни ўз ичига олди.
Шунингдек, Хитой Миллий музейи ўзи дунёнинг энг йирик музейларидан бири ҳисобланади. Пекин марказидаги Тяньаньмэнь майдони яқинида жойлашган бу музей 2003 йилда инқилоб ва тарих музейларининг бирлашувидан ташкил этилган. Унинг тўпламида неолит даври топилмалари, бронза буюмлар, чин нақшлар, хаттотлик асарлари, будда ҳайкаллари ва ҳужжатлар каби беш минг йилдан ортиқ тарихий материаллар мавжуд.
ШҲТ саммити Тяньцзинь шаҳрида (Шимолий Хитой) 31 август-1 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Ҳозирда ШҲТ 10 та аъзо давлатни (Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон) бирлаштирган. Шунингдек, ШҲТда кузатувчи мақомига эга 2 та давлат (Афғонистон, Мўғулистон) ва 14 та мулоқот бўйича ҳамкор (Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Малдив ороллари, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка) мавжуд.