Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейи қурилишига тамал тоши қўйди
18:21 27.08.2025 (янгиланди: 18:24 27.08.2025)
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев заложил капсулу в фундамент строительства Национального музея Узбекистана

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Музейда бир вақтнинг ўзида 10 мингга яқин экспонатни намойиш қилиш имконияти яратилади.
ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейи қурилишига тамал тоши қўйди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, музейнинг ташқи қиёфаси айлана, тўрт бурчак ва уч бурчак шаклида бўлиб, Шарқ ва Ғарб маданиятини ўзида уйғунлаштиради. Мажмуа 3 қаватли музей, 2 қаватли ертўла ҳамда ёрдамчи бинолардан иборат бўлади.
"Мана энди яна бир тарихий мажмуа – Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини бошлаяпмиз. Бу музей уч минг йиллик бой тарихимизни одамларга, дунё ҳамжамиятига ва келажак авлодга етказадиган илм-маърифат ва маданият маскани бўлади", - деди Мирзиёев.
Унинг умумий майдони 40 минг квадрат метр бўлади. Кўргазма заллари, кутубхона, реставрация лабораториялари ва экспонатларни сақлаш хоналарида энг замонавий қулайликлар ташкил этилади.
© Пресс-служба президента Узбекистана

1/3
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана

2/3
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана

3/3
© Пресс-служба президента Узбекистана
1/3
© Пресс-служба президента Узбекистана
2/3
© Пресс-служба президента Узбекистана
3/3
© Пресс-служба президента Узбекистана
Бу орқали ҳозирда пойтахтнинг турли музейларида тарқоқ жойлашган тарихий ашёлар, кўҳна ва замонавий санъат асарларини яхлит кўриш мумкин бўлади. Умуман, музейда бир вақтнинг ўзида 10 мингга яқин экспонатни намойиш қилиш имконияти яратилади.
Бундан ташқари, 4 минг квадрат метр майдонда конференция заллари, аудитория ва ресторанлар, болалар майдончалари жойлашади.
Музей ишга тушса, атрофидаги Абулқосим мадрасаси, Халқлар дўстлиги саройи ва Ўзбекистон Миллий боғи билан бир жойда яхлит меъморий композицияга айланади. Фуқаролар ва хорижий сайёҳлар ташриф буюрадиган тематик туризм маскани бўлади.
Таъкидланишича, келажакда бу музей дунёга машҳур Лувр, Метрополитан ва Британия музейлари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиб, ноёб экспонатлар олиб келинади ва кўргазмалар ташкил қилинади.