https://sputniknews.uz/20250826/kino-guruhi-kontsert-51530018.html
Тошкентда “Кино” гуруҳининг концерти қандай ўтди - видео
Тошкентда “Кино” гуруҳининг концерти қандай ўтди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги "Халқлар дўстлиги" саройида "Кино" рок гуруҳининг концерти бўлиб ўтди. Томошабинларга "Бу дунё тарихи" номли концерт дастури тақдим этилди, ушбу дастур таниқли хитларни ҳам, янги қўшиқларни ҳам ўз ичига олди.
2025-08-26T20:17+0500
2025-08-26T20:17+0500
2025-08-26T20:17+0500
видео
мултимедиа
маданият
концерт
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/1a/51529377_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_2df572934b7c04807ca63366fcae723e.png
Тошкентдаги "Халқлар дўстлиги" саройида "Кино" рок гуруҳининг концерти бўлиб ўтди. Томошабинларга "Бу дунё тарихи" номли концерт дастури тақдим этилди, ушбу дастур таниқли хитларни ҳам, янги қўшиқларни ҳам ўз ичига олди."Кино" гуруҳи ушбу дастур билан Россия мусиқа майдонларида аллақачон чиқишлар қилган. Шунингдек, концертда импровизациялар ва таниқли қўшиқларнинг янгича талқинлари ҳам тақдим этилди.Дастур ғоясига кўра, концертда Виктор Цойнинг асл овози янграб турди, бу овоз "Кино" гуруҳининг кўп каналли ёзувларидан рақамлаштирилган эди. Унга турли даврларда гуруҳнинг асл бас ижрочилари бўлган Александр Титов ва Игорь Тихомиров ҳамда доимий гитарачи Юрий Каспарян жўр бўлишди. Томошабинлар янги таркибнинг аъзолари Дмитрий Кежватов ва Олег Шунцовни ҳам кўриш имкониятига эга бўлишди.Томошабинлар олдида чиқиш қилган мусиқачилар Тошкентда "Кино" гуруҳи ўзининг асл таркибида аллақачон бўлганини таъкидлашди. Рок гуруҳининг гастроллари 1990 йилда, Виктор Цойнинг вафотидан сал олдин ўтказилган эди. Ўшанда мусиқачиларни тинглаш учун Ўзбекистонга собиқ Иттифоқнинг бошқа республикаларидан ҳам мухлислар келишган.2025 йилги концертда ҳам меҳмонлар бор эди. Масалан, Қозоғистоннинг Экибастуз шаҳридан келган Виктория Подолина. У рокка бўлган муҳаббати, бу ерга у билан бирга келган отасидан эканлигини айтди. У қўллари бўш келмаган: қизнинг фикрича, уни илҳомлантирувчи Юрий Каспарян портретини чизиб келган.Томошабинлар орасида мусиқачилар ҳам бор эди. Улардан бири тошкентлик Алан Аҳмедов бўлиб, у учун концертга ташриф буюриш айниқса ҳаяжонли воқеага айланди.“Кино” гуруҳининг кейинги чиқишлари МДҲнинг бошқа мамлакатларида ва Россия шаҳарларида ҳам бўлиб ўтади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/1a/51529377_48:0:1488:1080_1920x0_80_0_0_9df5b2d5738a23127623b5d5d0a9601e.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент “кино” гуруҳи концерт
тошкент “кино” гуруҳи концерт
Тошкентда “Кино” гуруҳининг концерти қандай ўтди - видео
Эксклюзив
Томошабинлар сафида турли ёшдаги инсонлар, нафақат ўзбекистонликлар, балки бошқа мамлакат фуқаролари ҳам бор эди.
Тошкентдаги "Халқлар дўстлиги" саройида "Кино" рок гуруҳининг концерти бўлиб ўтди. Томошабинларга "Бу дунё тарихи" номли концерт дастури тақдим этилди, ушбу дастур таниқли хитларни ҳам, янги қўшиқларни ҳам ўз ичига олди.
"Кино" гуруҳи ушбу дастур билан Россия мусиқа майдонларида аллақачон чиқишлар қилган. Шунингдек, концертда импровизациялар ва таниқли қўшиқларнинг янгича талқинлари ҳам тақдим этилди.
Дастур ғоясига кўра, концертда Виктор Цойнинг асл овози янграб турди, бу овоз "Кино" гуруҳининг кўп каналли ёзувларидан рақамлаштирилган эди. Унга турли даврларда гуруҳнинг асл бас ижрочилари бўлган Александр Титов ва Игорь Тихомиров ҳамда доимий гитарачи Юрий Каспарян жўр бўлишди. Томошабинлар янги таркибнинг аъзолари Дмитрий Кежватов ва Олег Шунцовни ҳам кўриш имкониятига эга бўлишди.
Томошабинлар олдида чиқиш қилган мусиқачилар Тошкентда "Кино" гуруҳи ўзининг асл таркибида аллақачон бўлганини таъкидлашди. Рок гуруҳининг гастроллари 1990 йилда, Виктор Цойнинг вафотидан сал олдин ўтказилган эди. Ўшанда мусиқачиларни тинглаш учун Ўзбекистонга собиқ Иттифоқнинг бошқа республикаларидан ҳам мухлислар келишган.
2025 йилги концертда ҳам меҳмонлар бор эди. Масалан, Қозоғистоннинг Экибастуз шаҳридан келган Виктория Подолина. У рокка бўлган муҳаббати, бу ерга у билан бирга келган отасидан эканлигини айтди. У қўллари бўш келмаган: қизнинг фикрича, уни илҳомлантирувчи Юрий Каспарян портретини чизиб келган.
“Мен бу гуруҳни болалигимдан яхши кўраман, барча қўшиқларини ёддан биламан. Гуруҳнинг қўшиқлари менинг расмларимга илҳомлантиради. Юрий Каспаряннинг портретини чиздим, чунки унинг ажойиб чалиши мени руҳлантиради”, - дея таассуротлари билан ўртоқлашди у.
Томошабинлар орасида мусиқачилар ҳам бор эди. Улардан бири тошкентлик Алан Аҳмедов бўлиб, у учун концертга ташриф буюриш айниқса ҳаяжонли воқеага айланди.
“Мен “Алан” гуруҳининг раҳбари ва асосчисиман. Гуруҳимиз бу йил 20 ёшга тўлдива бизнинг илкқадамларимиз “Кино” гуруҳи туфайли қўйилган эди. Шахсан мен “Кино” гуруҳи сабаб гитара чалишни бошлаганман ва Виктор Цой ҳалок бўлган кунида унинг хотирасига бағишлаб уйда берган концертларимиз сон-саноқсиз. Бу ҳар доим ҳаяжонли бўлар эди ва айтганимдек, бу ҳиссиёт ҳали ҳам бу ерда”, — деди у.
“Кино” гуруҳининг кейинги чиқишлари МДҲнинг бошқа мамлакатларида ва Россия шаҳарларида ҳам бўлиб ўтади.