22−23 август кунлари Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги Заркент қишлоғида учинчи бор анъанавий "Узум сайли" узумчилик ва виночилик халқаро фестивали бўлиб ўтди. Тадбир Экология вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ва вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилди.Фестиваль дастури жуда бой бўлди: қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари, виночилик соҳаси ютуқлари тақдимоти, халқаро конференция, фольклор ва эстрада концертлари, ёш дизайнерларнинг мода намойишлари, ҳунармандлар кўргазмалари ва дегустациялар.Воқеанинг энг ёрқин лаҳзалари Sputnik Ўзбекистон фоторепортажида акс этган:
Заркентда узум байрами учинчи бор кўплаб мамлакатлардан меҳмонларни тўплади.
22−23 август кунлари Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги Заркент қишлоғида учинчи бор анъанавий "Узум сайли" узумчилик ва виночилик халқаро фестивали бўлиб ўтди. Тадбир Экология вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ва вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилди.
Байрамда Ўзбекистоннинг 12 та вилоятидан фермер хўжаликлари, вино ишлаб чиқарувчи корхоналар, табиий ичимликлар ва шарбатлар ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, хорижий мутахассислар иштирок этди. Меҳмонлар орасида 40 тага яқин давлат, жумладан, Россия делегациялари ҳам бор.
Фестиваль дастури жуда бой бўлди: қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари, виночилик соҳаси ютуқлари тақдимоти, халқаро конференция, фольклор ва эстрада концертлари, ёш дизайнерларнинг мода намойишлари, ҳунармандлар кўргазмалари ва дегустациялар.
Воқеанинг энг ёрқин лаҳзалари Sputnik Ўзбекистон фоторепортажида акс этган: