https://sputniknews.uz/20250825/ozbekiston-qovun-qirgiziston-51489036.html
Ўзбекистоннинг 21 тонна қовуни Қирғизистонга киритилмади - сабаб
Ўзбекистоннинг 21 тонна қовуни Қирғизистонга киритилмади - сабаб
Sputnik Ўзбекистон
Маълум қилинишча, қовунлар фитосанитария сертификатида кўрсатилмаган сомон билан олиб кирилаётган бўлган. 25.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-25T16:42+0500
2025-08-25T16:42+0500
2025-08-25T16:42+0500
қирғизистон
қовун
ўзбекистон
ўш
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/08/37689677_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_ce6414e7dd5134b6859782b3ee13e1b1.jpg
ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Ўзбекистондан экспорт қилинган 21 тонна қовун сомон устига юклатилгани сабаб Қирғизистон чегарасидан ўтказилмади. Бу ҳақда Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.Қайд этилишича, 22 август куни Ўш ҳудудий бошқармаси Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги "Дўстлик" назорат-ўтказиш пунктида Ўзбекистондан Ўш вилоятига йўл олган юк машинасини текшириш чоғида юқори фитосанитар хавфга эга бўлган маҳсулотларни ташишда қоидабузарлик аниқлаган, яъни юкларда ҳужжатларда кўрсатилмаган сомон ҳам аниқланган. Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг билдиришича, сомон фитосанитар хавфи юқори, карантин талаблари билан чекланган маҳсулотлар қаторига киради. Унинг таркибида амброзия, аччиқмия ва зарпечак каби бегона ўтлар уруғлари бўлиши мумкин. Шу боис бундай маҳсулотлар албатта фитосанитар сертификатга эга бўлиши ва импорт қилувчи давлат талабларига жавоб бериши шарт. Қоидабузарлик олиб кирилаётган барча маҳсулотлар жўнатувчига қайтарилган.
https://sputniknews.uz/20231120/ozbekiston-fitosanitariya-nazorat-41140736.html
қирғизистон
ўзбекистон
ўш
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/08/37689677_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_14c4bbcf253de73349b3d1794f01d511.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қирғизистон, қовун, ўзбекистон, ўш, жамият
қирғизистон, қовун, ўзбекистон, ўш, жамият
Ўзбекистоннинг 21 тонна қовуни Қирғизистонга киритилмади - сабаб
Маълум қилинишча, қовунлар фитосанитария сертификатида кўрсатилмаган сомон билан олиб кирилаётган бўлган.
ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Ўзбекистондан экспорт қилинган 21 тонна қовун сомон устига юклатилгани сабаб Қирғизистон чегарасидан ўтказилмади. Бу ҳақда Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати
маълум қилди. Қайд этилишича, 22 август куни Ўш ҳудудий бошқармаси Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги "Дўстлик" назорат-ўтказиш пунктида Ўзбекистондан Ўш вилоятига йўл олган юк машинасини текшириш чоғида юқори фитосанитар хавфга эга бўлган маҳсулотларни ташишда қоидабузарлик аниқлаган, яъни юкларда ҳужжатларда кўрсатилмаган сомон ҳам аниқланган.
Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг билдиришича, сомон фитосанитар хавфи юқори, карантин талаблари билан чекланган маҳсулотлар қаторига киради. Унинг таркибида амброзия, аччиқмия ва зарпечак каби бегона ўтлар уруғлари бўлиши мумкин. Шу боис бундай маҳсулотлар албатта фитосанитар сертификатга эга бўлиши ва импорт қилувчи давлат талабларига жавоб бериши шарт.
"Евроосиё иқтисодий иттифоқининг божхона чегараси ва божхона ҳудудида карантин остидаги маҳсулотлар ҳамда объектларга қўйиладиган Ягона карантин фитосанитария талаблари бузилганлиги аниқлангани сабабли карантин фитосанитария назорати далолатномалари тузилди ва юкни қайтариш тўғрисида кўрсатмалар берилди", - дейилган хабарда.
Қоидабузарлик олиб кирилаётган барча маҳсулотлар жўнатувчига қайтарилган.