Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туя совға қилди
09:55 23.08.2025 (янгиланди: 09:58 23.08.2025)
© Пресс-служба президента УзбекистанаМирзёев, Алиев и Бердимухамедов посмотрели игру "Галкиниш"

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Учрашув доирасида транспорт ва логистика, кемасозлик ва фуқаро авиацияси соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев биргаликда "Галкиниш" - миллий от спортижамоаси ахалтака зотли тулпорларининг чиқишларини томоша қилишди.
Дунёга машҳур "Галкиниш" от спорти гуруҳи бу йил Монте-Карлода бўлиб ўтган 47-халқаро цирк фестивалида муваффақиятли иштирок этиб, олтин мукофотга сазовор бўлди, шунингдек, Истанбулда бўлиб ўтган Халқаро этноспорт фестивалида муваффақиятли иштирок этди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаМирзёев, Алиев и Бердимухамедов посмотрели игру "Галкиниш"

Мирзёев, Алиев и Бердимухамедов посмотрели игру "Галкиниш"
© Пресс-служба президента Узбекистана
Туркман халқининг миллий етакчиси Ўзбекистон халқига чуқур ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида давлатимиз раҳбарига тўкин-сочинлик ва фаровонлик рамзи бўлган туя ва бўталоқни совға қилди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Қўшма баёнот қабул қилдилар.

Туркманистонда 22 август куни бўлиб ўтган уч томонлама учрашув дастури доирасида
етакчилар транспорт ва логистика, кемасозлик ва фуқаро авиацияси соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар, Товар-хомашё биржалари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.