Тошкентда "Евроосиё" халқаро мукофоти тақдим этилди

Oбуна бўлиш
Мукофот соврин жамғармаси 25 миллион рублни ташкил қилади. Ҳужжатлар 31 августгача қабул қилинади.
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Тошкентда "Евроосиё" халқаро мукофоти таъсис этилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Sputnik матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда иштирокчилар ўз лойиҳалари ҳақида сўзлаб беришди.
Кузатув ва эксперт кенгашлари вакиллари Мукофот концепцияси, унинг номинациялари ҳақида айтиб беришди. Лойиҳа иштирокчилари – МДҲ мамлакатлари вакиллари эса ўз ташаббусларини тақдим этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти катта илмий ходими, "Евроосиё" халқаро мукофоти Кузатув кенгаши аъзоси Равшан Назаров ушбу мукофотнинг мақсади Евроосиё қитъасида ижтимоий, иқтисодий ва маданий тараққиётни асрашга интилаётган таниқли шахслар ва ташкилотларни аниқлаш, эътироф этиш ва қўллаб-қувватлашдан иборат эканлигини таъкидлади.
"Россотрудничество"нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ирина Староселская Россия ва Ўзбекистонни стратегик шериклик ва кўп асрлик дўстлик ришталари бирлаштириб туришини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Евросиё мукофоти мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамловчиларни қўллаб-қувватлашнинг муҳим восита бўлади.
Мукофотда иштирок этиш учун аллақачон 21 давлатдан аризалар келиб тушган. Энг кўп аризалар Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Беларус, Молдова, Арманистон ва Катта Евроосиёнинг бошқа давлатларидан келган. Халқ дипломатиясининг 100 йиллигига бағишланган алоҳида номинацияда талабалари ҳам, кекса авлод вакиллари ҳам иштирок этиши мумкин.
Журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Гулнора Бабаджонова бундай лойиҳалар мамлакатлар ва халқларни бирлаштириб, жиддий ўзгаришлар учун умумий макон яратишини таъкидлади.
"Мукофот турли ташаббусларни бирлаштиради. Ҳар бир ариза ноёбдир, лекин уларнинг барчаси бир мақсад сари ишлайди: Евроосиё мамлакатлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш", - дея таъкидлади у.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг "Сиёсатшунослик" кафедраси доценти Раъно Турсунова Евроосиё – умуминсоний қадриятлар, маданиятларга ҳурмат ва бағрикенгликка асосланган янги форматдаги мулоқот майдони эканлигини таъкидлади.
"Евроосиё" халқаро мукофоти Қитъа мамлакатларининг ижтимоий, иқтисодий ва маданиятлараро ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган шахслар ва ташкилотларни жамоатчилик эътироф этиш ва қўллаб-қувватлаш, халқ дипломатиясини ривожлантириш, тарихий хотирани сақлаш, постсовет ҳудудидаги давлатлар ўртасидаги ахборот тўсиқларини енгиб ўтишга қаратилган.

Мукофот соврин жамғармаси 25 миллион рублни ташкил қилади. Ҳужжатлар 31 августгача қабул қилинади.
Мукофот асосчиси "Россотрудничество" билан ҳамкорликда АНО "Евразия" ҳисобланади. RT ва Sputnik - ахборот ҳамкорлари ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0