https://sputniknews.uz/20250819/zelenskiy-hududlarni-almashishdan-bosh-tortmadi-51339411.html
Зеленский ҳудудларни алмашишдан бош тортмади — ОАВ
Зеленский ҳудудларни алмашишдан бош тортмади — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Зеленский ҳудудлар масаласини Владимир Путин билан учрашувда муҳокама қилишга тайёр. 19.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-19T12:29+0500
2025-08-19T12:29+0500
2025-08-19T12:29+0500
ақш
украина
дональд трамп
владимир зеленский
европа иттифоқи
тинчлик
оқ уй
вашингтон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/13/51339969_0:0:2932:1649_1920x0_80_0_0_bf90b385b62fc35d02af2c18d9f45429.jpg
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Владимир Зеленский Вашингтонда АҚШ президенти Доналд Трамп билан музокаралар чоғида ҳудудларни алмашишдан бош тортмади, деб ёзмоқда WSJ нашри Европа расмийларига таяниб.Шунга қарамай, Киев режими раҳбари мутаносиб алмашинув эҳтимолини рад этмади, дейилади мақолада.Оқ уйдаги музокаралардан сўнг Зеленскийнинг ўзи биринчи марта мулоқотни давом эттириш шарти сифатида ўт очишни тўхтатишни талаб қилмаслигини тан олди. Унга кўра, ҳудудлар масаласи Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда муҳокама қилинади. Бироқ, уни ўтказишнинг аниқ санаси номаълум.Бир кун аввал Трамп Оқ уйда Зеленский билан музокара ўтказди. Икки томонлама учрашувдан сўнг уларга Европа етакчилари: НАТО Бош котиби Марк Рютте, Европа Иттифоқи президенти Урсула фон дер Ляен, Британия бош вазири Кир Стармер, Франция президенти Эммануэл Макрон, Германия канцлери Фридрих Мерц, Финляндия президенти Александр Стубб ва Италия бош вазири Жоржиа Мелони қўшилди.Оқ уй раҳбарининг ўзи муҳокамаларни жуда самарали деб атади. Томонлар Украина учун Европа давлатлари АҚШ билан келишилган ҳолда тақдим этадиган хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилди. Трамп, шунингдек, Путин ва Зеленский ўртасидаги учрашувга ҳозирданоқ тайёргарлик кўра бошлаганини, кейин эса унинг шахсан иштирокида уч томонлама музокаралар ўтказганини айтди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/13/51339969_201:0:2806:1954_1920x0_80_0_0_5151348b2ce2cb861f3998e1bc82fb93.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш, украина, дональд трамп, владимир зеленский, европа иттифоқи, тинчлик, оқ уй, вашингтон
ақш, украина, дональд трамп, владимир зеленский, европа иттифоқи, тинчлик, оқ уй, вашингтон
Зеленский ҳудудларни алмашишдан бош тортмади — ОАВ
Зеленский ҳудудлар масаласини Владимир Путин билан учрашувда муҳокама қилишга тайёр.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Владимир Зеленский Вашингтонда АҚШ президенти Доналд Трамп билан музокаралар чоғида ҳудудларни алмашишдан бош тортмади, деб ёзмоқда WSJ нашри Европа расмийларига таяниб.
“Зеленский Трамп билан музокаралар чоғида ҳудудларни алмашишдан бош тортмади, бироқ у аҳолини кўчириш ва Украина конституциявий тақиқларини четлаб ўтиш қийин бўлишини айтди”, — дейилади мақолада.
Шунга қарамай, Киев режими раҳбари мутаносиб алмашинув эҳтимолини рад этмади, дейилади мақолада.
Оқ уйдаги музокаралардан сўнг Зеленскийнинг ўзи биринчи марта мулоқотни давом эттириш шарти сифатида ўт очишни тўхтатишни талаб қилмаслигини тан олди. Унга кўра, ҳудудлар масаласи Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда муҳокама қилинади. Бироқ, уни ўтказишнинг аниқ санаси номаълум.
Бир кун аввал Трамп Оқ уйда Зеленский билан музокара ўтказди. Икки томонлама учрашувдан сўнг уларга Европа етакчилари: НАТО Бош котиби Марк Рютте, Европа Иттифоқи президенти Урсула фон дер Ляен, Британия бош вазири Кир Стармер, Франция президенти Эммануэл Макрон, Германия канцлери Фридрих Мерц, Финляндия президенти Александр Стубб ва Италия бош вазири Жоржиа Мелони қўшилди.
Тадбир ўртасида Трамп тўхтаб, Владимир Путинга қўнғироқ қилди. Президент ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, суҳбат самимий ва жуда конструктив тарзда ўтган. Икки давлат раҳбарлари музокараларда Москва ва Киев вакиллари даражасини ошириш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Оқ уй раҳбарининг ўзи муҳокамаларни жуда самарали деб атади. Томонлар Украина учун Европа давлатлари АҚШ билан келишилган ҳолда тақдим этадиган хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилди. Трамп, шунингдек, Путин ва Зеленский ўртасидаги учрашувга ҳозирданоқ тайёргарлик кўра бошлаганини, кейин эса унинг шахсан иштирокида уч томонлама музокаралар ўтказганини айтди.