Ўзбекистон пара-дзюдочилари халқаро мусобақани муваффақиятли бошлашди

© УзАУзбекистанские парадзюдисты завоевали три медали на Гран-при IBSA в Каире
Узбекистанские парадзюдисты завоевали три медали на Гран-при IBSA в Каире - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2025
Oбуна бўлиш
Халқаро кўзи ожизлар спорти федерацияси Гран-присининг биринчи кунида спортчилар олтин, кумуш ва бронзага эга бўлди.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Мисрнинг Қоҳира шаҳрида старт олган пара дзюдо бўйича IBSA Гран-присида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритишди деб хабар беради УзА ахборот агентлиги.
70 килограмм вазн тоифасида Камран Нуриллоев ва Шерзод Намозов барча рақибларини мағлуб этиб финалгача етди. Ўзаро ҳал қилувчи баҳсда Камран ғалаба қозониб, олтин медал соҳиби бўлди. Шерзод эса кумуш медалга сазовор бўлди.
81 килограмм вазн тоифасидаги беллашувларда эса ҳамюртимиз Шоҳрух Мамедов бронза медалини қўлга киритди.
Шунингдек, бугун яна тўрт нафар ҳамюртимиз – Муҳаммад Абдуқулов, Асилжон Мамасиддиқов, Муҳаррам Абдусаматова ва Феруза Эргашева ҳам Гран-придан медал учун кураш олиб боришади.
Янгиликлар лентаси
0