ФХХ Қрим кўпригида режалаштирилган навбатдаги терактнинг олдини олди

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
ФХХ Chevrolet Volt русумли гибрид машинада ўрнатилган ниқобланган портловчи мосламани аниқлади.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Россия Федерал Хавфсизлик хизмати Украина махсус хизматларининг Қрим кўпригида навбатдаги терактини фош қилди.
Гуёки Россия фуқароси томонидан ЕИ ҳудудида харид қилинган гибрид автомобил бир қатор давлатлар орқали ўтиб Россия-Грузия чегарасидаги “Верхний Ларс” халқаро назорат-ўтказиш пункти орқали Россияга кириб келган.
Шундан сўнг юқори қувватли бомба ўрнатилган машина бошқа ҳайдовчига топширилиши ва Краснодар ўлкасига юборилиши режалаштирилган. Уни Қрим кўприги орқали ўтиш вақти портлатиб юбориш режалаштирилган эди. Бундан сўнгги ҳайдовчининг ўзи ҳам бехабар бўлган.
Украиналик террорчиларнинг барча ҳийла-найрангларига қарамай, Россия ФХХ ушбу режани фош этишга, Chevrolet Volt русумли гибрид машинада ўрнатилган ниқобланган портловчи мосламани аниқлаш ва зарарсизлантиришга, ушбу ишда иштирок этган барча шахсларни ҳибсга олишга муваффақ бўлди.
Янгиликлар лентаси
0