ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. 11-15 август кунлари “Россия сегодня” медиа гуруҳи офисида МДҲ мамлакатлари журналистлари учун “SputnikPro на Зубовском” дастурининг ўн биринчи модули бўлиб ўтди.Агентликнинг етакчи ходимлари замонавий оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича маҳорат дарслари ва амалий машғулотлар ўтказишди: ижтимоий тармоқларда ахборот контентини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш, виртуал студияда суратга олиш, чат-ботлар ва медиа ишидаги бошқа ахборот технологиялари воситалари. Журналистларнинг “қайноқ” нуқталарда ишлаши ҳақида ҳам суҳбат бўлиб ўтди.Деярли ҳар бир маърузачи ўз учрашувларида бугунги кунда журналист ва оммавий ахборот воситаларининг тезкор жавоб беришлари ва янги воқеликка мослашишлари муҳимлигини таъкидлашди, чунки аудиториянинг эътибори қисқа муддатли ва тез ўзгариб туради. Ахборот мазмуни билан ишлаш ҳам ушбу тенденциядан орқада қолмаслиги керак.Иштирокчилар олинган билимларни дарҳол амалий ўйин доирасида муаллифлик Telegram-каналини яратиш ва тарғиб қилишда қўллашди. Ҳар бир жамоа каналнинг концепцияси, мавзусини ишлаб чиқди, материаллар жойлаштирди ва иложи борича тарғиб қилишга, обуначиларни кўпайтиришга ҳаракат қилди.Тренингнинг сўнгги кунида иштирокчилар ўз каналларини тақдим этишди ва Sputnik мутахассисларидан бу борадаги батафсил профессионал тушунтиришларига эга бўлишди.Кўпчилик учун ушбу лойиҳа иши бугунги кунда медиада энг кўп талаб қилинадиган — Telegram-канал муҳаррири ўрнида ўзини синаб кўриш учун биринчи имконият бўлди.Дастурда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон журналистлари иштирок этди.Бундай дастурларнинг муҳим қисми шундан иборатки, иштирокчилар Москвада нафақат янги билимларни, балки қўшни мамлакатлардан лойиҳа бўйича профессионал алоқалар ва ҳамкасблар дўстларини ҳам олишади"Москва ва "SputnikPro на Зубовском" лойиҳаси бизни бирлаштирди ва дўстлаштирди, бу ерда олган билимларимиз касбимиз учун янги туртки бўлади", - дея таъкидлашди иштирокчилар.
Иштирокчилар бугунги кунда медиада энг кўп талаб қилинадиган — Telegram-канал муҳаррири ўрнида ўзини синаб кўрди.
ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. 11-15 август кунлари “Россия сегодня” медиа гуруҳи офисида МДҲ мамлакатлари журналистлари учун “SputnikPro на Зубовском” дастурининг ўн биринчи модули бўлиб ўтди.
Агентликнинг етакчи ходимлари замонавий оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича маҳорат дарслари ва амалий машғулотлар ўтказишди: ижтимоий тармоқларда ахборот контентини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш, виртуал студияда суратга олиш, чат-ботлар ва медиа ишидаги бошқа ахборот технологиялари воситалари. Журналистларнинг “қайноқ” нуқталарда ишлаши ҳақида ҳам суҳбат бўлиб ўтди.
Деярли ҳар бир маърузачи ўз учрашувларида бугунги кунда журналист ва оммавий ахборот воситаларининг тезкор жавоб беришлари ва янги воқеликка мослашишлари муҳимлигини таъкидлашди, чунки аудиториянинг эътибори қисқа муддатли ва тез ўзгариб туради. Ахборот мазмуни билан ишлаш ҳам ушбу тенденциядан орқада қолмаслиги керак.
Иштирокчилар олинган билимларни дарҳол амалий ўйин доирасида муаллифлик Telegram-каналини яратиш ва тарғиб қилишда қўллашди. Ҳар бир жамоа каналнинг концепцияси, мавзусини ишлаб чиқди, материаллар жойлаштирди ва иложи борича тарғиб қилишга, обуначиларни кўпайтиришга ҳаракат қилди.
Тренингнинг сўнгги кунида иштирокчилар ўз каналларини тақдим этишди ва Sputnik мутахассисларидан бу борадаги батафсил профессионал тушунтиришларига эга бўлишди.
МДҲ мамлакатлари журналистлари учун “SputnikPro на Зубовском” дастурининг ўн биринчи модули бўлиб ўтди.
Кўпчилик учун ушбу лойиҳа иши бугунги кунда медиада энг кўп талаб қилинадиган — Telegram-канал муҳаррири ўрнида ўзини синаб кўриш учун биринчи имконият бўлди.
Дастурда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон журналистлари иштирок этди.
“Ўйлагимдан ҳам фойдалироқ ва қизиқарли бўлиб чиқди. Биз бу курсда нафақат назарий, балки амалий билимларни ҳам олдик. Ишончим комилки, бу билимлардан келажакда албатта фойдаланамиз”, - дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашди ўзбекистонлик Темурбек Султонов.
Бундай дастурларнинг муҳим қисми шундан иборатки, иштирокчилар Москвада нафақат янги билимларни, балки қўшни мамлакатлардан лойиҳа бўйича профессионал алоқалар ва ҳамкасблар дўстларини ҳам олишади
"Москва ва "SputnikPro на Зубовском" лойиҳаси бизни бирлаштирди ва дўстлаштирди, бу ерда олган билимларимиз касбимиз учун янги туртки бўлади", - дея таъкидлашди иштирокчилар.