Ўзбекистонликлар “Grand Skate Tour 2025”да қатнашади

© grandskatetour.com"Grand Skate Tour возвращается в Москву
Grand Skate Tour возвращается в Москву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2025
Oбуна бўлиш
Олимпия руҳини мужассам этган ҳамда бутун дунёдан скейтбординг, роллер-спорт, самокат спорти ва лонгбординг ҳаваскорларини бирлаштирувчи "Grand Skate Tour 2025" халқаро фестивали "Ходинское поле" боғида янги кўринишда ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Жаҳонга машҳур Grand Skate Tour (GST) скейтбординг тадбирлари туркуми 2025 йилнинг 14-24 август кунлари Москвадаги "Ходинское поле" боғида бўлиб ўтади.
Дунёнинг 60 тадан ортиқ мамлакатидан 5000 нафарга яқин иштирокчи скейтбординг ва роллер- спортнинг барча қирраларини намойиш этиш учун бир жойга тўпланади. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бўлади.
© grandskatetour.com"Grand Skate Tour возвращается в Москву
Grand Skate Tour возвращается в Москву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2025
"Grand Skate Tour возвращается в Москву
“Grand Skate Tour 2025”да иштирок этишларини таниқли спортчилар ва машҳур соҳа вакиллари аллақачон тасдиқлашган.
Тадбирга ташрифни режалаштирган маданият арбоблари орасида СССРнинг сўнгги йилларида Москвадаги скейтбордни ҳужжатлаштирган скейт-фотография асосчиси Мики Вучкович ҳам бор.
“Бу тадбир барча скейтбординг етакчиларини бирлаштириш учун ажойиб платформадир. Бу оддий мусобақа эмас эди. Россияликлар ноёб нарса яратишди: улар бутун дунёдан скейтбордни ривожлантираётган ва бу спорт турига иштиёқи баланд бўлган инсонларни тўплашди. Мен ўз мамлакатимда скейтбордни ривожлантириш учун жуда кўп ишлар қилдим. GST ташкилотчилари менга ўхшаган кўплаб одамларнинг ушбу платформада учрашиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашишини таъминлади”, - дейди Даллас Оберхолцер, икки карра Олимпия ўйинлари иштирокчиси.
© grandskatetour.com"Grand Skate Tour возвращается в Москву
Grand Skate Tour возвращается в Москву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2025
"Grand Skate Tour возвращается в Москву
Россия скейтбординг федерацияси президенти, World Skate элчиси, “Локомотив” РФСО фахрий раиси Илья Вдовиннинг сўзларига кўра, “Grand Skate Tour” Москвага янги, кенгайтирилган форматда қайтмоқда. Дастур нуқтаи назаридан кенгайтирилган, унда скейтбордингдан ташқари, лонгбординг, роликлар ва самокатлар ҳам намойиш этилади, шунингдек, географик қамров нуқтаи назаридан ҳам.

“Grand Skate Tour” — бу турли мамлакатлардан келган профессионал скейтбордчилар ва ҳаваскорларни бирлаштирувчи скейт тадбирлари туркуми.
Янгиликлар лентаси
0