Уч қаҳрамон бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

© Sputnik/Abdubakir YunusovПожар на синтепоновом заводе в Ташкенте.
Пожар на синтепоновом заводе в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2025
Oбуна бўлиш
Бозорнинг дўконлар қурилган майдони 20.000 м/кв бўлиб, 12.000 м/кв савдо дўконлари ёнғиндан сақлаб қолинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши кўзғатилган
ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган "Уч-қаҳрамон ихтисослашган савдо мажмуаси"да содир бўлган ёнғин оқибатида мажмуанинг 8 минг метр квадрат майдонидаги дўконлар вайрон бўлган. Бу ҳақда Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

"Бозорнинг умумий дўконлар қурилган майдони 20.000 м/кв бўлиб, кўрилган тезкор чоралар натижасида 12.000 м/кв майдонда жойлашган савдо дўконлари ёнғиндан сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар аниқланмаган", - дейилган хабарда.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозир ёнғин келиб чиқиши сабабларига аниқлик киритиш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тушение пожара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2025
Тошкент туманидаги Уч қаҳрамон бозорида йирик ёнғин содир бўлди - видео
Янгиликлар лентаси
0