Ўзбекистон ва Ҳиндистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2025
Oбуна бўлиш
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, суҳбат аввалида Мирзиёев Моди ва дўст Ҳиндистон халқини яқинлашиб келаётган миллий байрам - мамлакат Мустақиллиги куни билан самимий табриклаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Сиёсатчилар Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишди.
Етакчилар фармацевтика ва кимё саноати, рақамли иқтисодиёт, энергетика, кончилик, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратишди.
Қайд этилишича, суҳбат давомида "Шимол-Жануб" йўлаги доирасида самарали транспорт-транзит йўналишларини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини Тошкент шаҳрида самарали ўтказиш муҳимлиги қайд этилди. Маданият ва кино кунларини ўзаро ташкил этиш, ҳудудлар даражасида алмашинувларни фаоллаштириш таклиф қилинди.
Мирзиёев ва Моди минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар ҳамда бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқишди.
4-й министерский диалог Центральная Азия - Индия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2025
Бахтиёр Саидов “Марказий Осиё – Ҳиндистон” вазирлар учрашувида иштирок этди
Янгиликлар лентаси
0