Ўзбекистонда Аи-92 маркали бензин арзонлашди

© Sputnik / Наталья СеливерстоваАвтозаправочная станция.
Автозаправочная станция. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2025
Oбуна бўлиш
1 литр АИ-92 автобензинининг биржадаги бошланғич нархи 9 400 сўм бўлди.
ТОШКЕНТ, 11 авг – Sputnik. Ўзбекистонда Аи-92 маркали бензин арзонлашди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилган АИ-92 русумли автобензиннинг биржа савдоларидаги 1 тоннаси бошланғич нархи биринчи босқичда 12 млн 881 минг сўмдан 12 млн 628 минг сўмга туширилди. Бу эса ўз навбатида, 1 литр АИ-92 русумидаги автобензиннинг биржадаги бошланғич нархи 9 400 сўм дегани”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бу нафақат истеъмолчилар учун қулай нарх, балки бутун бозорга ижобий таъсир кўрсатади.
"Ўзбекнефтгаз" ички бозорни ривожлантириш ва истеъмолчилар манфаатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида юқори октанли ёқилғи нархларини босқичма-босқич пасайтириш ишларини давом эттиришини маълум қилган.
Производство угля нефти и газа в Узбекистане  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2025
Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми қисқарди
Янгиликлар лентаси
0