Ўзбекистон “Аваза”даги БМТ конференциясида нималар тақдим этди?
© Министерство Экологии, охраны окружающей среды и изменения климатаВ Авазе завершилась Конференция ООН

© Министерство Экологии, охраны окружающей среды и изменения климата
Oбуна бўлиш
Тадбирда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари, ўнлаб мамлакатлардан делегациялар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 10 авг – Sputnik. Туркманистоннинг "Аваза" миллий туризм ҳудудида БМТнинг денгизга чиқиш имкониятига эга бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича III Конференцияси якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари, ўнлаб мамлакатлардан делегациялар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
© Министерство Экологии, охраны окружающей среды и изменения климатаВ Авазе завершилась Конференция ООН

В Авазе завершилась Конференция ООН
© Министерство Экологии, охраны окружающей среды и изменения климата
Конференция доирасида Ўзбекистон ўзининг Миллий павильонини тақдим этди. Унда маданий мерос, барқарор ривожланиш ва мамлакатнинг замонавий келажакка қарашлари уйғун тарзда мужассам этилди. Экспозиция анъанавий ўзбек ҳовлиси шаклида безатилиб, миллий анъаналар ва меҳмондўстликни акс эттирди. Бу ерда иштирокчилар ва меҳмонлар мамлакатнинг маданияти, ҳунармандчилиги, гастрономияси ва туристик салоҳияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.
Ўзбекистон павильонига Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева, Эсватини қироли Мсвати III ва бошқа кўплаб юқори мартабали меҳмонлар ташриф буюрди.
© Министерство Экологии, охраны окружающей среды и изменения климатаВ Авазе завершилась Конференция ООН

В Авазе завершилась Конференция ООН
© Министерство Экологии, охраны окружающей среды и изменения климата
Конференция доирасида “Иқлим ўзгариши ва табиий офатларга мослашиш салоҳиятини ошириш, барқарорликни кучайтириш” мавзусида юқори даражадаги панел сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов иқлим ўзгаришига қарши кураш ва барқарор ривожланишни таъминлаш борасидаги миллий саъй-ҳаракатлар ҳақида маъруза қилди.
© Министерство Экологии, охраны окружающей среды и изменения климатаВ Авазе завершилась Конференция ООН

В Авазе завершилась Конференция ООН
© Министерство Экологии, охраны окружающей среды и изменения климата
Алоҳида эътибор туризмни ривожлантириш масаласига қаратилди. Ўзбекистон Туризм қўмитаси вакиллари “Туризм: денгизга чиқиш имкониятига эга бўлмаган ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий диверсификация ва инклюзивликни ҳаракатлантирувчи куч” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этишди. Сессияда мамлакатнинг туризм соҳасидаги ютуқлари — инфратузилмани ривожлантириш, маданий меросни тарғиб қилиш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича лойиҳалар тақдим этилди.
“Шу тариқа, Ўзбекистоннинг "Аваза"да бўлиб ўтган БМТнинг III Конференциясидаги иштироки нафақат маданий бойликларни намойиш қилиш, балки барқарор ривожланишга қаратилган муҳим экологик ва иқтисодий ташаббусларни илгари суришга имкон яратди”, - дейилади хабарда.