Миграция ва туризм: Олтой ўлкаси билан ҳамкорлик кенгайтирилади

© Sputnik / Andrey Kasprishin / Медиабанкка ўтишЧуйский тракт в Республике Алтай
Чуйский тракт в Республике Алтай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2025
Oбуна бўлиш
Учрашувларда миграция, маданият ва туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари хусусида фикр алмашилди.
ТОШКЕНТ, 10 авг – Sputnik. Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Олтой ўлкаси мутасаддилари билан миграция ва туризм йўналишидаги ҳамкорлик истиқболларини келишиб олдилар. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули Аслам Акбаров Россиянинг Барнаул шаҳрида ҳудуд мутасаддилари билан музокаралар ўтказди.
Учрашувларда миграция, маданият ва туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари хусусида фикр алмашилди.
Маълум қилинишича, Олтой ўлкасида уч мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари вақтинча истиқомат қилмоқда. Бундан ташқари, Олтой ўлкасидаги меҳнат мигрантларининг 50 фоизини Ўзбекистон фуқаролари ташкил қилади.
Россия томони билан Ўзбекистон фуқароларининг Олтой ўлкасида бўлиш шартлари ва мавжуд муаммолар батафсил таҳлил қилинди.
Бош консул Аслам Акбаров ушбу ҳудуд миграция органлари Олтой ўлкаси иқтисодиёти ва қишлоқ хўжалигининг турли тармоқларида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳурмат қилиши муҳимлигини таъкидлади. Шу билан бирга, миграция йўналишида самарали мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.
Учрашувларда маданият ва туризм соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Шу йил сентябрь ойида Олтой ўлкасида Ўзбекистоннинг маданий ва сайёҳлик салоҳияти тақдимотини ўтказиш, октябрь ойида эса ўлка туризм соҳаси вакиллари учун Ўзбекистонга инфо-тур ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
В рамках I Форума межрегионального сотрудничества России и Узбекистана прошла сельскохозяйственная выставка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2025
Олтой ўлкаси ўзбекистонликларни ишга жалб этмоқчи бўлган соҳаларни маълум қилди
Янгиликлар лентаси
0