Самарқандни 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди

© Sputnik / Бахром ХатамовПлощадь "Регистан''(Самарканд)
Площадь Регистан''(Самарканд) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2025
Oбуна бўлиш
Самарқанд вилоятини 2030 йилгача ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.
ТОШКЕНТ, 9 авг – Sputnik. 7 август куни “Самарқанд вилоятини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ–244-сон) қабул қилинди.
Қуйидагилар Самарқанд вилоятини 2030 йилгача ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:
ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 165 трлн сўмга етказиш;
саноат ва хизматлар соҳасида жами 6,8 млрд доллар эквивалентидаги лойиҳаларни амалга ошириш;
саноат, хизматлар ва туризм экспорти ҳажмини 3,5 млрд долларга етказиш.
Қарорга кўра, Самарқанд вилояти ҳокимлиги муассислигида давлат ва тадбиркорлар ўртасида кўприк вазифасини бажарувчи “Самарқанд Инвест компанияси” АЖ ташкил этилади.
Компаниянинг алоҳида йўналишлар бўйича лойиҳа офисларини ташкил этиш ва уларни молиялаштириш масалалари унинг муассиси томонидан белгиланади.
Технопарк - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2025
Самарқандда “Нуробод технопарки” махсус саноат зонаси ташкил этилади
Янгиликлар лентаси
0