Ўзбекистон чемпионати ва “Тошкент конькилари” клублар турнири қандай ўтди — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Спортчилар турнирнинг бир неча тоифаларида беллашди. Уларнинг энг яхшилари кубок, медаль ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Тошкентда фигурали учиш бўйича Ўзбекистон чемпионати ва "Тошкент конькилари" турнири ўтказилди. Тадбирнинг асосий мақсади спортни ривожлантириш ва мамлакат терма жамоасини шакллантиришдир.

“Умумий вазифамиз — мамлакатда фигурали учишни ривожлантириш. Мақсад чемпионлар, совриндорларни аниқлаш, терма жамоани шакллантириш ҳамда ўзбекистонлик спортчиларнинг янада юқори даражада учишлари учун кераклиқадамларни белгилашдир”, — деди Халқаро конькида учиш иттифоқи вице-президенти Александр Лакерник.

Мусобақаларда 7 ёшдан 21 ёшгача бўлган ўсмирлардан спорт усталаригача бўлган 45 нафар фигурали учувчи иштирок этди. Мусобақалар 6-7 август кунлари бўлиб ўтди.
“Бу мусобақаларда қатнашиш биз учун жуда муҳим. Бошқаларнинг қандай учаётганини кўриш ва йил давомида ўрганганларимизни кўрсатиш”— деди чемпионат иштирокчиси Севинч Раҳимова.
Икки кун давомида спортчилар турнирнинг бир неча тоифаларида беллашди. Уларнинг энг яхшилари кубок, медаль ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Батафсил Sputnik видеосида.
Янгиликлар лентаси
0