https://sputniknews.uz/20250808/talim-tashkilotlari-davlat-akkreditatsiyasi-51112686.html
Таълим ташкилотларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби белгиланди
Таълим ташкилотларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тўғрисида аризалар келгуси ўқув йилида фаолиятини бошлаш учун ҳар йили 1 октябрдан келгуси йилнинг 31 январигача қабул қилинади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: лицензия/юридик шахснинг гувоҳнома нусхаси; аризани кўриб чиқиш учун белгиланган миқдордаги йиғимларни амалга оширганлик тўғрисидаги маълумотнома; давлат аккредитацияси жараёнларига бириктирилган масъул ходимнинг маълумотлари.
2025-08-08T10:23+0500
2025-08-08T10:23+0500
2025-08-08T10:23+0500
жамият
ўзбекистон
таълим
олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/0e/50521173_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_bd8f200c35eae3069b54a4bcfb74c09d.jpg
ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Ўзбекистон ҳукуматининг 6 августдаги қарори (498-сон) билан “Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.Низомга кўра, давлат аккредитациясидан ўтказиш қуйидаги босқичлардан иборат:Таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тўғрисида аризалар келгуси ўқув йилида фаолиятини бошлаш учун ҳар йили 1 октябрдан келгуси йилнинг 31 январигача қабул қилинади.Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:Аризалар 15 иш кунида кўриб чиқилади.Таълим дастури “давлат аккредитациясидан ўтди” деб эътироф этилганда, махсус давлат аккредитациясидан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат 1 ҳафта муддатда берилади ва мазкур таълим дастури бўйича кадрлар тайёрлашга рухсат этилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/0e/50521173_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_08f0b9165f3bc94740a2bd09a10656c1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
таълим ташкилотлари давлат аккредитацияси ариза
таълим ташкилотлари давлат аккредитацияси ариза
Таълим ташкилотларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби белгиланди
Давлат аккредитациясидан ўтказиш 4 босқичдан иборат бўлади. Аризалар 15 иш кунида кўриб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Ўзбекистон ҳукуматининг 6 августдаги қарори (498-сон) билан “Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом
тасдиқланди. Низомга кўра, давлат аккредитациясидан ўтказиш қуйидаги босқичлардан иборат:
1-босқич - аризани расмийлаштириш;
2-босқич - таълим сифатини ички баҳолаш;
3-босқич - таълим сифатини ташқи баҳолаш;
4-босқич - давлат аккредитацияси бўйича якуний қарор қабул қилиш.
Таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тўғрисида аризалар келгуси ўқув йилида фаолиятини бошлаш учун ҳар йили 1 октябрдан келгуси йилнинг 31 январигача қабул қилинади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
лицензия/юридик шахснинг гувоҳнома нусхаси;
аризани кўриб чиқиш учун белгиланган миқдордаги йиғимларни амалга оширганлик тўғрисидаги маълумотнома;
давлат аккредитацияси жараёнларига бириктирилган масъул ходимнинг маълумотлари.
Аризалар 15 иш кунида кўриб чиқилади.
Таълим дастури “давлат аккредитациясидан ўтди” деб эътироф этилганда, махсус давлат аккредитациясидан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат 1 ҳафта муддатда берилади ва мазкур таълим дастури бўйича кадрлар тайёрлашга рухсат этилади.