Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия ҳарбийлари бир ҳафта ичида 8 та “Storm Shadow” қанотли ракетани уриб туширди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишФрагменты ракет Storm Shadow
Фрагменты ракет Storm Shadow - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2025
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари бир ҳафта ичида Буюк Британияда ишлаб чиқарилган 8 та "Storm Shadow" қанотли ракетани уриб туширди ва Қора денгиз флоти томонидан 3 та экипажсиз катер йўқ қилинди.
ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Россия қўшинлари бир ҳафта ичида Украина ҳарбий-саноат комплекси корхоналари, Марказий ҳарбий округлар ва Украина Қуролли кучлари жойлашган жойларга учувчисиз учиш аппарати ва юқори аниқликдаги қуроллар билан 7 та зарба берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Россия Қуролли кучлари бир ҳафта ичида Буюк Британияда ишлаб чиқарилган 8 та "Storm Shadow" қанотли ракетани уриб туширди;
Россия Қуролли кучлари бир ҳафта ичида иккита аҳоли пунктини озод қилди;
"Днепр" гуруҳи ҳаракатлари натижасида Украина Қуролли кучлари бир ҳафта ичида 490 нафардан ортиқ ҳарбий ва 24 та ўқ-дори омборини йўқотди;
"Шимол" гуруҳи масъулият зонасида Украина Қуролли кучлари бир ҳафта ичида 1 290 нафардан ортиқ аскарини йўқотди;
"Жануб" гуруҳи жавобгарлик зонасида Украина Қуролли кучларининг йўқотишлари бир ҳафта ичида 1 075 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчини ташкил этди;
- Украина Қуролли кучлари бир ҳафта ичида ичида "Шарқ" гуруҳи жавобгарлик зонасида 1 530 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчиларини йўқотди;
Украина Қуролли кучлари бир ҳафта ичида "Марказ" қўшинлари гуруҳи масъул ҳудудида 2 725 нафаргача аскарини йўқотди;
Украина Қуролли кучлари бир ҳафта ичида "Ғарб" қўшинлар гуруҳининг масъулият зонасида 1615 нафардан ортиқ аскарини йўқотди.
Шунингдек, Қора денгиз флоти томонидан Қора денгиз акваториясида бир ҳафта ичида Украина Қуролли кучларининг 3 та экипажсиз катери йўқ қилинганлиги тўғрисида маълумот берилди.
Янгиликлар лентаси
0